Азиз ва ягонамсан жонажон Ўзбекистоним
31 август 2018 й.
2416 марта ўқилди.

 

 Азиз ва ягонамсан, жонажон Ўзбекистоним!


Асл ислом мафкурасида Пайғамбаримиз (с.а.в) Ватанни севганлар, ардоқлаганлар. Қалблари ватандан узоқлашганда изтироб чекканлар. Мадинага кўчганларидан кейин ҳам Маккани доимо соғиниб яшаганлар. 
Ҳадиси шарифда шундай марҳамат қилинади: “Бир кеча кундуз ватан ҳимояси учун душман қаршисида туриш бир ой тутилган нафл рўза ва бир ой ўқилган тунги таҳажжуд намозидан яхшироқдир”. Имом Муслим ривояти.
Ватанни севиш, ҳурматлаш ва ҳимоя қилиш ҳақида Ғаззолий шундай деган эди: “Инсон ўз ерини ундаги нарсалари билан, гарчи у жой одам яшамайдиган саҳро бўлса ҳам севади. Ватанни севмоқ қалбдаги асл, туғма табиатдир. Туғма табиат инсонни ватанида яшаб турганда хотиржам, ундан йироқда бўлганида соғинадиган, унга ҳужум қилинганда уни ҳимоя қиладиган, унга ҳурматсизлик қилинганда ғазабланадиган қилиб қўяди”. 
Шукрлар бўлсинки, озод ва обод Ватанимизда тинчлик ва осойишталик ҳукм сурмоқда. Элимизда бунёдкорлик ва яратувчилик ишлари кўлами тобора ортмоқда. Азиз ва муқаддас диёримиз кун сайин гуллаб яшнамоқда. Мамлакатимиздаги тараққиёт ва юксалишлар юртдошларимизда ҳақли равишда фахр ва ифтихор туйғуларини уйғотмоқда.
Афсуски, ер юзининг ҳамма жойида ҳам бундай ўсиш, ривожланиш, жараёнлари боряпти, деб бўлмайди. Дунёнинг турли ҳудудларида кескин қарама-қаршиликлар, тўс тўпалонлар содир бўлмоқда. Айрим давлатларда бузғунчи, террорчи тўдалар томонидан қилинаётган босқинчилик, талончилик, манфаатпарастлик мақсадидаги вайронкор, ваҳшиёна ҳаракатлар ҳар қандай кишининг қалбини ларзага соляпти.
Ҳалқимизнинг асрлар оша тўплаган тажрибасини ўзида ихчам тарзда мужассам этган кўплаб мақолларда ҳам ана шу ҳақиқат ўз ифодасини топган. Жумладан, «Офат кўрмай десанг, ҳушёр бўл», «Эҳтиётинг бўлса, эҳтиёжинг бўлмас», «Сув пешонага чиққандан кейин пушаймондан фойда йўқ» каби мақолларда хушёрликнинг инсон ва жамият ҳаётидаги ўрни нақадар юқори баҳоланганини кўриш мумкин.
Тинчлик ва хотиржамлик улуғ неъмат эканлигини ҳаммамиз яхши биламиз, аммо уни қадрига етиш лозимлигини ҳар доим ҳам тўғри тушунавермаймиз. Ҳадиси шарифда: “Икки неъмат борки, кўпчилик одамлар унинг қадрига етмайдилар. У сиҳат-саломатлик ва хотиржамликдир”дейилган.
Лоқайдлик ва бепарволик инсониятга катта зарарлар келтириши ҳақида Абдураҳмон Жомий шундай дейди: “Бепарволик минг турли ситамларнинг сабабчисидир”.
Аллоҳнинг бизларга бераётган тинчлик неъмати ва бошқа  неъматларига доимо шукрда бўлишимиз керак.  Бир ҳадиси шарифда шундай дейилади: “Киши эрталаб уйқудан уйғониб турса, унинг оиласи тинч, тани соғ, уйида егулик озуқаси барқарор бўлса, неъматларнинг барчасига муяссар бўлибди”. Демак, саломат ҳолда тонг оттирсангиз, оила ва фарзанларингиз тинч-осойишта бўлса, ризқингиз тўкис бўлса, чин инсонлик ҳаққи фақат шукр келтириш билан бўлади.
Маълумки, мусулмон кишининг энг муҳим хусусиятларидан бир ҳам хушёрлик ва огоҳлик ҳисобланади. У қўни-қўшни, дўст-биродар ҳамда қариндошлар ҳолидан доимо хабардор бўлиб туради. Бефарқлик, лоқайдлик, эътиборсизлик мусулмон кишига ёт тушунчадир. Зеро, Пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в.) бундай марҳамат қиладилар: “Мусулмонлар бир жасад кабидир, агар унинг бир аъзоси касал бўлса, қолганларини иситма олади”. 
Бу ҳадисда бир жамиятда яшаётган мўмин-мусулмонлар гўё бир тан-у бир жон экани, шу жамиятдаги муаммо унинг ҳар бир аъзосига алоқадор эканлиги айтилмоқда. 
Пайғамбаримиз (с.а.в.) дедилар:“Аллоҳ ман қилган нарсалардан сақланувчи ва уни тортинмай қилиб юрувчининг мисоли худди бир жамоага ўхшайди. Улар кемани минишда қуръа ташлашади. Баъзилари ҳиссасига тепа қисми ва баъзиларига паст қисми тушади. Паст қисмидагилар сув олиш учун тепадагилар олдидан ўтадилар. (Бундан озорланиб) “Агар биз сувдан ўз насибамизни олиш учун пастдан тешиб олсак, тепамиздагиларга озор бермас эдик”, дейишарди. Агар тепадагилар пастдагилар хоҳлаган нарсани шундайича қўйиб қўйсалар, барчалари ҳалок бўлишади. Агар уларни бу фикрларидан тўхтатишса, ўзлари ҳам, қолганлари ҳам нажот топишади”.

Мустақиллик муборак бўлсин!
Азиз ва ягонамсан, жонажон Ўзбекистоним!


 

 
“Жўйбори Калон” аёл қизлар ўрта махсус

 ислом билим юрти АРМ раҳбари Фароғат Мамадшоева

 
«орқага

Бухоро -
Бомдод: 07:00
Куёш: 07:47
Пешин: 13:10
Аср: 16:00
Шом: 17:25
Хуфтон: 19:00
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Telegram