Бағрикенглик – жамият тараққиётининг асоси
19 май 2020 й.
1008 марта ўқилди.

 
Бағрикенглик – жамият тараққиётининг асоси
 
Бағрикенглик тушунчасини ифодалашда адолат ва бардош, эътиқодлилик каби муҳим ва асосий сифатларга тўхталиб ўтиш зарур. Шу билан бирга баъзи кишилар томонидан қўлланиб келаётган бағрикенглик ҳақидаги бир ёқлама тушунчани ҳам муолажа қилиш лозим. Чунки бағрикенглик фақат бардош яъни бошқа дин вакиллари томонидан амалга оширилаётган ҳар қандай ишга сабр қилиб тоқатни маҳкам этиш деб, баҳолаб ҳам, таърифлаб ҳам бўлмайди. Бағрикенгликнинг асоси адолат. Шу маънода бағрикенглик тушунчасига қуйидагича таъриф бериш мумкин: Бағрикенглик деб, жамиятдаги қонун – қоидалар ва ҳуқуқий нормаларни жамият аъзолари орасидаги турли дин, миллат ҳамда ирқ вакиллари орасида ҳам бирдек адолат билан қўллаш, бағрикенглик ва бардош жиҳатдан ушбуни қўшиш мумкин: уларнинг диний ёки маълум ўзларига хос, қонунга хилоф бўлмаган ҳаракат ва тадбирларига чиройли муносабатда бўлиб, ғазаб ёки нафратни “изҳор” қилмаслик деганидир. Ана энди ўзимиз келтирган таъриф асосида бағрикенглик аввало шахсга кейин эса жамиятга ва бутун давлатга келтирадиган фойдалари ва мамлакат тараққиёти йўлидаги манфаатларида ўзига хос алоқалари ҳақида тўхталиб ўтамиз. Адолат деган тушунчани ривожлантириш ва жамият орасида уни татбиқ қилиш борасида Аллоҳ таоло Қуръони Каримда кўп оятлар нозил қилган. Улардан бири: “Алтабба, Аллоҳ сизларга омонатларни ўз аҳлига эриштиришни ва агар одамлар орасида ҳукм қилсангиз, адолатли ҳукм қилишни амр қилур. Аллоҳ сизларга қандай ҳам яхши ваъз қилур! Албатта Аллоҳ эшитувчи ва кўрувчи Зотдир”. (Нисо сураси, 58-оят). Кўриб турганингиздек Аллоҳ одамлар орасида қандай дин ёки миллат соҳиби бўлса ҳам адолат билан ҳукм килишни ва уни бош мезон этиб олишни буюрмоқда. Адолатли жамиятларда ривожланиш энг юқори чўққига чиқиб олишига тарихдан ҳам кўплаб гувоҳлар келтиришимиз мумкин. “Тарих китобини варақлашда биринчи бўлиб ҳурмат ва одоб юзасидан Аллоҳнинг ҳабиби, инсоният муаллими Муҳаммад алайҳиссаломнинг ибрат ва ҳикмат чироқлари билан ёритилган ҳаётларига назар ташлаймиз. Чунки Ислом - бу адолат дини. Исломга эргашганлар ҳам адолат ва ҳақиқат умматларидир. Бунинг барига эса расулуллоҳнинг мана бу биргина ишлари улкан намуна бўла олади. “У зот Бадр куни саҳобаларининг сафларини қўлларидаги кичик таёқ билан тўғирлаб борардилар, шунда Адий ибн Нажжор жамоасининг шериги Савод ибн Узайянинг ёнларидан ўтаётиб, у сафдан чиқиб турганини кўргач, тўғри тургин эй Савод! дея қўлларидаги таёқча билан тегиб қўйдилар. Шунда у: “Расуллуллоҳ, оғритдингиз, Аллоҳ сизни адолатга юборган, мен ҳам энди сиздан ўч олайин”, - деди. Расуллуллоҳ: “Майли, олақол!”, - дедилар. Савод бўлса: “Менга таёқни теккизганингизда кўйлагим йўқ эди, деганди, Аллоҳнинг пайғамбари қоринларини очиб бердилар-да, манна ўчингни олгин! - дедилар. У бўлса у зотнинг қоринларини маҳкам қучиб, ўпиб олди. Мана сизга Исломнинг ўрнатган адолати-ю, унинг чексиз фойдаларидан бир кўриниш. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам «Иймоннинг афзали сабр ва бағрикенгликдир» - деб марҳамат қилганлар. яхшилик нур келтиради, ёмонлик зулмат дейдилар. Ўзбекистоннинг келажаги яхшилик пойдевори асосида қурилган. Чунки фақат яхшилик боқий яшайди. Хулоса қилиб айтганда, юртимизда миллатлараро ва далатлараро тотувликни янада мустаҳкамлашга қаратилган янги ғоя ва ташаббусларнинг пайдо бўлаётганлиги дўстлик ва ҳамжиҳатлик қўрғонининг янада мустаҳкам бўлишига хизмат қилади. Давлатимиз рахбари эътироф этганларидек, «Ўзбекистоннинг бойликлари кўп, лекин бизнинг энг катта бойлигимиз, энг юксак қадриятимиз – жамиятимизда ҳукм сураётган тинчлик, миллатлараро дўстлик ва ҳамжиҳатликдир».

Бухоро туман бош имом - хатиби 

Абдурахмон Бақоев 

«орқага

Бухоро -
Бомдод: 04:40
Куёш: 05:25
Пешин: 13:10
Аср: 18:15
Шом: 19:55
Хуфтон: 21:30
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Telegram