БАРЧА ҚАБИҲЛИКЛАР ЭЛЧИСИ!
23 декабр 2022 й.
754 марта ўқилди.

 
БАРЧА ҚАБИҲЛИКЛАР ЭЛЧИСИ!

Маълумки, ичкилик ва ичкиликбозлик инсон ҳаётида қанчалик зарарли эканлигини яхши биламиз. Маст, ақли-ҳушидан айрилган инсонлар ўз хатти-ҳаракатлари билан хунук ишларга қўл уришади. Бунинг оқибати жабрини эса умр бўйи тортишади. Мастлик-инсоний қиёфани йўқотишдир. Ўз қиёфасини йўқотган кишидан ҳар қандай қабиҳ ва разил ишларни ҳам кутиш мумкин.
Тўйларимизда, турли базмларда дастурхонга ароқ тортилади. Тўйга келганларнинг аксари ундан истеъмол қилишади. Баъзилари эса сархуш ҳолга келишади. Бундайлар кўп ҳолларда жанжаллашиб, тўйларнинг тарқашига олиб келишади. Бизнинг муқаддас Ислом динимизда эса ичкилик ҳаром саналган. Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай марҳамат қилади. “Эй иймон келтирганлар! Албатта, хамр (маст қилувчи ичимлик) қимор, бутлар ва (фол очадиган) чўплар ҳаромдир. Шайтоннинг ишидир. Бас, ундан четда бўлинг. Шоядки, нажот топсангиз.” (Моида сураси, 90-оят). Жумладан, Бақара сурасининг 219-220 ҳамда Моида сурасининг 91-оятларида ароқнинг зарари тўғрисида айтилган. Асал, тариқ, арпа каби маҳсулотларни ачитиш йўли билан ҳосил бўлган ичкилик ҳақида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан сўралганида шундай жавоб берганлар: “Ҳар бир маст қилувчи нарса хамрдир ва ҳар бир маст қилувчи нарса ҳаромдир. Кимки бу дунёда хамр ичса ва уни ичишга одатланган ҳолда вафот этса, охират шаробини ичмайди”. (Бухорий, Муслим, Абу Довуд, Термизий ривояти). 
Кўп ҳолларда ичкиликни даво усулида истеъмол қилишга ҳаракат қилишади. Пайғамбаримиздан келган ҳадисда “Аллоҳ таоло касаллик билан бирга унинг давосини ҳам туширди. Ҳар касалга бир даво яратди. Даволанинг, аммо ҳаром билан даволанманг”. (Ибн Сунний ва Абу Нуайм ривояти). Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: “Аллоҳ таоло шифоларингизни сиз учун ҳаром қилган нарсаларда қилган эмас”. Имом Бухорий “Саҳиҳ”да ривоят қилган.
Ароқхўрлик мусибат эшигини очади. Шундай экан, шайтоний васвасалар комидан қутулиб, вужудни ва руҳни банд этган ҳирс ўтини ўчириб жиловлаган киши истиқболда саодатманд бўлади, Инша Аллоҳ!
 
Олот туман Тўхтагул Ботирова 
«орқага

Бухоро -
Бомдод: 05:45
Куёш: 06:34
Пешин: 13:10
Аср: 17:30
Шом: 19:10
Хуфтон: 20:45
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Telegram