Берилган умримизни қадрига етайлик.
01 апрел 2021 й.
1000 марта ўқилди.

 
Берилган умримизни қадрига етайлик.

Аллоҳ таборака ва таоло Ўзининг азалий иродаси ва қудрати билан инсон зотини барча мавжудотлардан ақл, тафаккур билан афзал ва мумтоз этиб яратди. Инсон ҳаётига зарур бўлган барча нарсаларни, шу жумладан, унинг умрини, вақтини белгилаб, ҳисоблаб чегараси, қадр-қиймати билан халқ этди. У Зот Қуръони Каримда хабар бериб бундай дейди: «Унинг даргоҳида ҳар бир нарса ўлчовлидир». Инсон учун берилган умрни беҳуда ўтказмай уни яхшилик ва савоб ишларида сарфлашга ва охиратда зое қилинган умр учун афсус-надомат чекмаслик ҳақида огоҳлантириб, шундай дейди:
أَوَلَمْ نُعَمِّرْكُمْ مَا يَتَذَكَّرُ فِيهِ مَنْ تَذَكَّرَ وَجَاءَكُمُ النَّذِيرُ 
“Ахир Биз сизларга эслатма оладиган киши эстлатма олгудек узун умр бермаганмидик?! Сизларга огоҳлантирувчи (пайғамбар) ҳам келган эди-ку!”. (Фотир сураси, 37-оят).
Қиёмат кунида инсондан сўраладиган дастлабки тўртта саволда ҳам умрнинг сўроғи бор. Ҳадиси шарифда шундай марҳамат қилинади:
لَا تَزُولُ قَدَمَا عَبْدٍ يَوْمَ الْقِيَامَةِ حَتَّى يُسْأَلَ عَنْ أَرْبَعٍ عَنْ عُمْرِهِ فِيمَا أَفْنَاهُ وَعَنْ عِلْمِهِ مَا عَمِلَ بِهِ وَعَنْ مَالِهِ مِنْ أَيْنَ اِكْتَسَبَهُ وَفِيمَا أَنْفَقَهُ وَعَنْ جِسْمِهِ فِيمَا أَبْلَاهُ (رواه الامام الترمذي عن أبي بردة رضي الله عنه)
“Банда қиёмат куни тўрт хислатидан сўралмагунча, бир қадам ҳам олдинга силжий олмайди; умрини нима билан ўтказгани, ўрганган илмига қандай амал қилгани, мол-дунёни қай йўсинда топганию нималарга сарфлагани ва жисмини нимага фидо қилганидан сўралади”. (Имом Термизий ривоятлари).
Инсон учун ёшлик даври ҳам катта неъмат саналади. Ёшлик умрнинг бир бўлаги, лекин унинг бошқа даврлардан ажратиб турувчи ўзига хос қиймати бор. У ҳаётнинг ғайрату шижоатга тўла ҳамда икки заифлик – гўдаклик ва кексалик орасидаги жисмоний қувватга эришган бир давридир. Қуръони Каримда шундай дейилади: 

اللَّهُ الَّذِي خَلَقَكُمْ مِنْ ضَعْفٍ ثُمَّ جَعَلَ مِنْ بَعْدِ ضَعْفٍ قُوَّةً ثُمَّ جَعَلَ مِنْ بَعْدِ قُوَّةٍ ضَعْفًا وَشَيْبَةً ۚ يَخْلُقُ مَا يَشَاءُ ۖ وَهُوَ الْعَلِيمُ الْقَدِيرُ

“Аллоҳ шундай зотдирки, сизларни заиф нарсадан (бир томчи сувдан) яратди, сўнгра (сизларга) заифликдан кейин (қувват пайдо) қилди. Сўнгра қувватдан кейин яна заифлик ва қариликни (пайдо) қилди. У Ўзи хоҳлаган нарсани яратур. У Билимдон ва Қудратлидир”. (Рум сураси, 54-оят).
Ёшликда қилинган ишлар пухта, мустаҳкам бўлади, ибодатларнинг савоби ҳам ортиқ бўлади. Шунинг учун ҳам ҳамма замонда мамлакатнинг куч-қудрати, тараққиёти ўша мамлакат ёшларининг салоҳияти билан чамбарчас боғлиқ. Ёшлик билим-маърифат тўплайдиган даврдир. Халқимизда “Ёшликда олинган илм тошга ўйилган нақш кабидир”, – деган мақол бор. Умрнинг, хусусан ёшликнинг қадрига етиш ҳақида Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дейдилар:
 
اغْتَنِمْ خَمْسًا قَبْلَ خَمْسٍ: شَبَابَكَ قَبْلَ هِرَمِكَ، وَصِحَّتَكَ قَبْلَ سَقَمِكَ، وَغِنَاءَكَ قَبْلَ فَقْرِكَ، وَفَرَاغَكَ قَبْلَ شُغْلِكَ،وَحَيَاتَكَ قَبْلَ مَوْتِك) رواه الإمام الحاكم عن ابن عباس رضي الله عنهما)
 
“Сиз беш нарсани беш нарсадан аввал ғанимат билинг: қариликдан аввал ёшлигингизни, касал бўлишдан аввал саломатлигингизни, фақирликдан аввал бойлигингизни, бир ишга машғул бўлмасдан аввал бўш вақтингизни ва ўлимингдан аввал ҳаётингизни”, – дедилар. (Имом Ҳоким ривоятлари).
Ҳар қандай вақтнинг охири бор. Дунё ҳаёти чегараланган. Денгизнинг охири қуруқлик, куннинг охири тун, умрнинг охири ўлим, дунёнинг охири қиёматдир. Шунинг учун ўтаётган ҳар бир кун амал қилиб қолишга ва озгина умрнинг фурсатларини ғанимат билишга ундаб, гўё шундай нидо қилади: “Эй одам боласи, сен кунлардан иборатсан, ҳар бир кун ўтганда сенинг ҳам бир қисминг кетган бўлади. Ўзинг билмаган ҳолатда сенинг бир қисминг ўтиб кетибдими, демак, бутунлай кетишинга ҳам фурсат оз қолибди. Билгилки, “Бугун амал бор ҳисоб йўқ, эртага ҳисоб бор амал йўқдир”.
Аллоҳ барчаларимизни умр денгизидаги ҳар бир вақт аталмиш томчимизни фақатгина фойдали амалларга бой бўлишини, бу денгизда бефарқлик қайиғида асло сузмаслигимизни насиб этсин.

Когон шаҳар"Шом"жомеъ масжид

имом - хатиби Болтаев Дилшод. 

«орқага

Бухоро -
Бомдод: 05:00
Куёш: 05:48
Пешин: 13:10
Аср: 18:00
Шом: 19:40
Хуфтон: 21:20
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Telegram