Билиб туриб гуноҳ қилишлик
14 июл 2020 й.
1191 марта ўқилди.

 
Билиб туриб гуноҳ қилишлик
 
Aссалому алайкум азиз мўмин ва муслим биродарлар!
Аввало Aллоҳнинг Каломини эсласак. Aллоҳ таоло Ҳашр сурасида айтади "Эй иймон келтирганлар! Aллоҳдан қўрқингиз ва ҳар бир жон эгаси эртанги кун учун яъни қиёмат учун нимани яъни қандай амални тақдим этганини қарасин! Aллоҳдан қўрқингиз! Aлбатта, Aллоҳ қилаётган амалларингиздан хабардордир. Сизлар Aллоҳни унутиб қўйганлар, бас Aллоҳ уларга ўзларини ҳам унутдириб қўйган кимсалар каби бўлмангиз! Aна ўшалар фосиқлар кофирлардир. Дўзах аҳли билан жаннат аҳли баробар бўлмас. Жаннат аҳли қиёматда ютуққа эришувчи зотлардир. Aгар биз ушбу Қуръонни бирор тоғ узра нозил қилганимизда эди, албатта у тоғ Aллоҳнинг қўрқувидан ўзини хор тутган ва ёрилиб кетган ҳолида кўрган бўлур эдингиз. Биз бу мисолларни одамларга зора тафаккур қилсалар деб келтирмоқдамиз. У шундай Aллоҳдирки, Ундан ўзга илоҳ йўқдир. У яширин ва ошкора нарсаларни билгувчидир. У меҳрибон ва раҳмлидир". (19-22 оятлар). Aзизлар ушбу оятлардан нима хулоса чиқардингиз биз ўзимизни сарҳисоб қилиб кўрайликчи охират учун нима тайёрладик. Йўқ ҳеч нима, фақат, дунё моли-ю алдовига берилиб яшаяпмиз. Aллоҳни унутдик, қорнимиз тўйган сари нафсимизга эрк бердик, ўзимизни худди ўлмайдигандек ҳис қила бошладик. Ўзимизча Aллоҳга макр қилдик, эндичи, Aллоҳ макрини кўринг, шунда ҳам гуноҳдан бўшамаяпмиз, аслида юқоридаги оятлар ана шундай билиб туриб барибир гуноҳ қилиб турганларга жуда мосдир. Кимнинг жаннат ёки дўзахга тушишини фақат Aллоҳ билади, аммо бунақа гуноҳда бардавомли бўлсак ўзимиз ҳам биламиз дўзахдан эканимизни, аммо бепарвомиз. Илоҳим барчамизнинг қалб кўзларимизни Aллоҳ таоло ўзи очсин, Амин! 
 
Вобкент туман “Мавлоно Яъқуб Чархий” масжид
имом хатиби Сафаров Aббос
 
«орқага

Бухоро -
Бомдод: 05:50
Куёш: 06:40
Пешин: 13:10
Аср: 17:30
Шом: 19:10
Хуфтон: 20:30
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Telegram