Бирисин ой англа, бирисин қуёш...
15 август 2018 й.
2106 марта ўқилди.

Бирисин ой англа, бирисин қуёш...

 

     Бола тарбияси у дунёга келмасидан олдин бошланади, дейишади. Демак, тарбия Хақида қайғураётган ота-она бу иши  билан зурриётларига ҳам ғамхўрлик қилаётган бўлади. Фарзанд тарбияси у ҳали дунёга келмасидан ол­дин бошланиши лозимлиги кўп айтилган хақиқат. Эр ва хотиннинг диёнатли бўлиши туғилажак фарзанднинг покиза хаётига пойдевордир. Имон, ихлос, инсоф, тақво, савоб-гунох каби тушунчаларнинг бола қалбидан жой олиши унинг тўғри қадам бўлишига, эзгулик ва яхшилик сари интилишига асосдир. Ташқи омиллар оила, мактаб мухити, урф-одатлар, кадриятлардан иборат. Фарзанд ота-она ва устозларининг нафақат панд-насихатларидан, балки юриш- туришидан хам ибрат олади.

Биринчи ўринда ота-она фарзандини одобли, илму маърифатли, касб-хунарли қилсин. Уларга гўдакликдан, дастурхон атрофига йиғилганида аввал қўлларини ювдириб, овқатни “Бисмиллох” айтиб ейишни ўргатиши керак. Овқатдан кейин “Аллохга шукр”, деб юзига фотиха тортишда узлари намуна бўлиши зарур. Ота-оналар ҳар доим болаларининг камолини тилаб, яхши дуолар қилсин. Баъзи аёлларнинг фарзандларини қўпол сўзлар билан қарғаганларини эшитсангиз, хайратдан ёқа ушлайсиз. Бу қарғишлари билан улар фарзандларининг хулқи ва рухиятига салбий таъсир қилаётганларини билишмайди. Ота-она болаларига қариндош-уруғларнинг холидан хабар олишни, яъни “силаи рахм”ни ўргатиши керак. Мазкур кўрсатмаларга оғишмай амал қилганлар берилган неъматга шукр қилган бўладилар.

          Ота-оналар фарзандларини едиради, кийдиради, суяди, эркалайди, таълим-тарбия беради. Динимизда она шу беминнат хизмат ҳақини адо этиш мажбурияти ҳам белгилаб қўйилган. Фарзанд ота-онага неъмат экан, ота-оналар ҳам фарзандларга берилган улуғ неьмат. Айниқса, қариган чоғларида уларнинг дуосини олиш яхшиликлар эшигини очади. Аллоҳ таоло ўзига ибодат этишдан кейин ота-онага яхшилик қилишни айтади. Уларга «уф» дейишдан, сўзларини қайтаришдан қаттик огоҳлантиради. «Эй Раббим! Мени (улар) гўдаклик чоғимда тарбиялаганларидек, Сен хам уларга рахм қилгин!» (Исро, 24) деб ҳақларига дуо қилишни буюради.

Ота-онани бехосдан ранжитиб қўйишдан ҳам нихоятда эхтиёт бўлиш керак. Уларга нисбатан қўполлик яхши амаллар савобини кетказади. Пайғамбаримиз (алайхиссалом) бир мажлисда “Бурни ерга ишқалансин”, деб уч марта кайтардилар. “Кимнинг бурни ерга ишқалансин?” сўрашди сахобалар. “Ота-онасидан бирини ёки иккаласининг хам қарилик пайтларини ғанимат билиб, жаннатга кира олмаган одамнинг”, дедилар (Имом Муслим ривояти). Ота-она ўтганидан кейин фарзандлар уларнинг хақларига яхши дуо қилиш, уларнинг яқинлари, дўстлари ҳолидан хабар олиб туришдир.

 

 Афзал Камолов

 Когон шаҳар бош имом хатиби

«орқага

Бухоро -
Бомдод: 04:45
Куёш: 05:35
Пешин: 13:10
Аср: 18:25
Шом: 20:10
Хуфтон: 21:40
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Telegram