ДЎСТЛИК ВА БИРОДАРЛИК
13 апрел 2017 й.
4084 марта ўқилди.

 

 
  ДЎСТЛИК ВА БИРОДАРЛИК.
Аллоҳ таолога ҳамду сано ва шукрлар, пайгамбаримиз Муҳаммад мустафо(с.а.в)га саловот саломлар бўлсин. Бу хаётда Аллохнинг бандаларига берган неъматлари ичида улуғ неъматларидан бири бу - чин дўст ва ҳақиқий биродардир. Бу борада Роббимиз Ўзининг каломида: "Мўминлар ва мўминалар бир-бирларига дўстдирлар ( одамларни ) яхшиликка буюрадилар, ёмонликдан қайтарадилар». Ушбу оятда парвардигор дўстликнинг асосий шартларини баён килди: 
1. Яхшиликка буюради
2. Ёмонликдан кайтаради.
 
Кимда қуйидаги икки шарт топилса демак у инсон ҳакикий дўстдир. 
Пайғамбаримиз алайҳиссалом муборак хадисларида «Исломдан кейинги энг яхши неъмат яхши дўстдир. Агар бирортангиз биродаридан  дўстликни сезса, уни маҳкам тутсин. Агар тоат ибодатинга ёрдам берадиган дўстинг бўлса, унинг қўлини  маҳкам тут, чунки дўстни тутиб туриш қийин, ундан ажралиш эса осондир. Дўстларнинг сифатларидан бири-улар ўзларидан дўстларини устун қўйишларидир», дея марҳамат қилганлар.
Содиқ дўстнинг мисоли дарахт кабидир. Агар соясида ўтирсанг, сени ўз сояси билан роҳатлантиради, мевасини истеъмол қилсанг, сени тўйдиради. Ҳакикий дўст ўзига раво кўрган яхшиликни ўз биродарига ҳам раво кўради. Бу ҳадиснинг амалий ифодасини инсоният «муҳожир ва ансорий саҳобаларнинг дўстлигида» кўргандир. Бундай садоқатни тарих улар ҳаётларидан олдин хам кейин хам кўргани йуқ.
Ҳакикий дўст танлай билиш хам улуғ неъматдир, чунки дўстнинг нодонлиги  бутун жамиятга зарардир. Китобларимизда шундай гўзал ҳикоя бор: Овчи бир айиқни овлади ва уни йиллар давомида тарбия килди. Айиқ хам ўз соҳибига меҳр қўйиб, унга ихлос билан хизмат қиларди. Ҳатто хўжайини ухлаганида, айиқ унга озор берадиган ҳашаротлардан муҳофаза қилар эди. Овчи бир гал овга чиқаётган вактда ўзи билан қадирдон дўсти айиқни ҳам ҳамроҳ қилди. Овчи ов асносида роса чарчади ва бир дарахтнинг соясида дам олаётиб кўзи уйқуга кетди, мехрибон айиқ эса ўз одатига кўра овчини қўриқлай бошлади. Ҳар замонда овчининг юзига пашша келиб қўнар, айиқ уни бир неча маротаба ҳайдаса ҳам пашша овчининг юзига келиб қўнаверди. 
Шу онда айиқ қаттиқ ғазабланди ва пашшани ўлдиришни режа килди. Овчининг юзига қўниб турган пашшани ўлдириш учун, тош бўлагини олди-да пашшага отди. Шу пайтда уйқуда бўлган овчи ҳам вафот этди. «Ақлли душман - нодон дўстдан яхширокдир»
 
Ҳаётда мана шу айиқ каби нодон кишилар ҳам борки улар дўстликни даъво килишади. Уларнинг бундай қўштирнок ичидаги дўстлигу меҳрибончиликлари охир окибат фалокат билан тугаши таъйиндир. Аллоҳим барчамизга такводор ва омонатдор дўстларни насиб қилсин.
 
Вобкент туман «Абдулазизхон» жоме масжиди
  имом хатиби: Ҳакимов Нодир
 
 
 
 
 
 

 

«орқага

Бухоро -
Бомдод: 06:10
Куёш: 07:00
Пешин: 13:10
Аср: 17:15
Шом: 18:55
Хуфтон: 20:15
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Telegram