Бобо деҳқон экиб юрса, зироат ҳам ибодатдир...
23 март 2021 й.
1044 марта ўқилди.

 
Бобо деҳқон экиб юрса, зироат ҳам ибодатдир...
 
Деҳқонки, ерга уруғ сочар.
Эл ризқини ўзи очар.
(Алишер Навоий)
 
Бободеҳқанларимиз меҳнати самараси бозорларимиз тўкин сочин, полиз, сабзавот, дону-дун махсулотлар  арзон ва серобдир.
Аллоҳ таоло бандаларига жуда кўп касбларни ихтиёр этган бўлиб, шулар ичида деҳқончиликни ҳам фазилатли ва баракотли қилган.
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинишича: Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Қайси бир мусулмон бир кўчат экса, ёки бир зироат қилса, ундан қушми, инсоният, ҳайвонми еса, албатта, унинг учун бундан садақа ҳосил бўлур" дедилар.
Мусулмон кишига бундан ортиқ зироатчиликка қизиқтириш бўлмаса керак. Дехқончилик, боғдорчилик қилган кишига ўзи ўйламаган томонлардан ҳам садақанинг савоби ёзилиб турар экан.
Бошқа бир ҳадисда:
Пайғамбар алайҳиссалом: "Қаси бир мусулмон бирор Экин эксаю, ундан ейилса, албатта, унинг учун садақа бўлади. Ўғирлангани ҳам у учун садақа, йиртқичлар егани ҳам, қушлар егани ҳам у инсон учун садақадир, ўша экиндан бирортаси манфаат олса, албатта унинг учун садақадир" дедилар. Яна бир ривоятда: "Мусулмон киши бир экин эксаю, ўшандан инсонми, қушми, жониворми еса, албатта, қиёмат кунигача унинг учун садақа бўлиб туради" дейилган.
Ҳа, албатта, дехқонлардан ҳамма манфаат олади. Аллох таоло уларни ҳамма жонзотнинг ризқига сабабчи қилиб қўйган.
Шунинг учун ҳам Ислом уламолари нуқтаи назарида деҳқончилик энг афзал касбдир.
Ҳазрат Навоий таъбири билан айтганда: "Деҳқонки ерга ўзи қўли бирлан уруғ сочар, эл ризқини ўзи очар" Айни шу дамларда ерларга экин экиш пайтидир кўпчилик халқимиз дала деҳқончилик ишларини бошлаб юборган бўлсада, айрим ишёқмас дангасалар ҳали-ҳонуз бепарводирлар. Бу онларни ғанимат билиб зироатчилик ишларини бошлаш керак, бепарво бўлмаслик керак. Ерларни умрини беҳуда кетказмасдан фойдаланиб қолиш лозимлигини унитмайлик. 
Зеро, Аллоҳ таолонинг ҳузурида борганда бу учун ҳам сўралишини унутмайлик азизлар. 
Инсон дунёда ҳалол меҳнати билан юксак чўққиларга эришади. Касб сабабли дунёда бахтли яшайди. Деҳқончилик ҳам улуғ ва шарафли касблардан бўлиб, ушбу касб орқали халқимиз дастурхонлари, бозорларимиз расталари, тожирларимиз дўконлари хилма - хил, бири биридан мазали мевалар билан безалиб турибди. 
Деҳқон олий сифатлар соҳибидир. Жумладан унинг иймони мустаҳкам, қалби доимо Аллоҳга боғланган ва Роббига таваккули кучли булиши керак.Чунки деҳқон уруғни ерга экиб қолганини Аллоҳга топширади. Мўътадил об ҳаво, ёмғир ва ҳосилни баракали бўлишини сўраб Аллоҳ таолога дуо қилади. Деҳқон Роббимизнинг уруғни қандай ўстириб етиштиришига гувох бўлади. Шунинг билан бирга Аллоҳнинг қудратини қалбида ҳис қилади. 
Аллоҳ таоло  Қуръони каримда хабар бериб марҳамат қиладики: "Сизлар экаётган зироатларингизни (ўйлаб) кўрдингизми?! Уни сизлар ўндирурсизми ёки биз ундирувчимизми?! (Воқеа сураси 63-64 оятлар) Экин экиш савобли иш саналади. Қайсики мўъмин инсон яхши ният билан экин экса, кўчат ўтказса улуғ ажр савобга эга бўлади. 
Жобир (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинган ҳадиси шарифда Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам): "Қайси мусулмон экин экса, ундан ейилса унга садақа бўлади, ўғирлангани ҳам унинг учун садақадир, йиртқичлар егани ҳам унинг учун садақадир. Ўша экиндан бирортаси манфаат олса унинг учун садақа бўлади" дедилар. (Имом муслим ривояти).  
Ҳадисдан кўчат экиш, деҳқончилик қилиш нечоғлик улуғ   ва фазилатлик касб  экани маълум бўлади. Деҳқон нафақат бу дунёда балки вафотидан кейин ҳам унга савоб етиб туради. Абул Ҳасан Мавардий "Дунё ва дин одоби" китобида: Касбларнинг асл устуни уч нарсага боғлиқ. Улар зироат, тижорат ва саноатдир. Менимча деҳқончилик касбларнинг энг покизаси ва афзалидир" деганлар. 
Деҳқончилик касби инсон яралиши биланоқ бошланган бўлиб Одам (алайҳиссалом)нинг суннатларидир. Одам (алайҳиссалом) ерни ҳайдаб, буғдой эккан. Ерни суғориб ҳосил етиштирган буғдойни янчиб хамир қорган. Деҳқончилик ва чорва билан шуғулланганлари учун Одам (алайҳиссалом)нинг ҳаётларида гўзал намуналар бор. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) умматларини кўчат ўтказиш ва экин экишга тарғиб қилганлар. Анас ибн Молик (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади: Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам): “Агар қиёмат бўлиб қолса ва бирортангизнинг қўлида хурмо дарахти бўлса уни экиб қўйсин”, дедилар. (Имом Аҳмад ривояти).
Ерга қадалган ҳар бир уруғ униб чиқиши билан бирга, тоинки қуриганича Аллоҳ таолога тасбеҳ айтади. Буларни етиштирган деҳқон эса ўша айтилган тасбеҳ савобларидан насиба олиб савобга эга бўлади. Илоҳим бу йилги деҳқончилигу зироатларимизга, чорво-молларимизга ва оби-равонларимизга барака берсин.  
 
Шофиркон туман “Хожа Ориф Ревгарий Моҳитобон”

жомеъ масжид имом-хатиби М. Эгамбердиев 

«орқага

Бухоро -
Бомдод: 06:15
Куёш: 06:51
Пешин: 13:10
Аср: 16:35
Шом: 18:20
Хуфтон: 20:00
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Telegram