Бой бўлиш ёмонми?
12 июн 2020 й.
1036 марта ўқилди.

 
Бой бўлиш ёмонми?

Саъд ибн Абу Ваққос розияллоҳу анҳу ривоят қилади: “Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: “Албатта Аллоҳ тақволи ва хафий бўлган бой бандани яхши кўради”,- деб айтганларини эшитганман”. (Имом Муслим ва Аҳмад ривояти). Имом Нававий ўз шарҳида: “Бойлик”дан мурод “нафс тўқлигидир”, деган. Ал-Қозий эса: “Ҳадисда зикр қилинган бойлик моддий бойликдир”, деган. Лекин, ҳадисдаги “ғина” сўзи асосан моддий бойликни англатиши ва “бадавлат” сўзининг сифати “хафий” билан ифодаланаётганини ҳисобга оладиган бўлсак, бу ердаги “бойлик”дан мурод моддий мол-мулкка эга бўлиш эканига амин бўламиз. Таржимада “хафий” деб ўгирилган сўз аслиятда ҳам шу тарзда келтирилган. Мазкур сўз ўзини яширувчи, кўринмас, ўзини кўз-кўз қилмайдиган, мутавозеъ, камтарин каби маъноларни ифодалайди. Демак, Аллоҳ таоло тақво қилувчи, ўзини камтар тутиб, бойлиги билан фахрланмайдиган, мутавозеъ ва ғурурга кетмаган бадавлат кишини яхши кўради. Бу эса ҳалол йўл билан бойлик орттириш мўмин банда учун фазилат эканига далолат қилади. Ўз навбатида бойлиги бўлсада, тақвоси йўқ, мол-давлати билан манманлик қиладиган, ўзини бошқалардан устун қўядиган мақтанчоқ бандани Аллоҳ таоло ёмон кўради. Бир нарсани алоҳида таъкидлаб ўтиш лозимки, ҳадиси шарифда “хафий бой банда”дан олдин “тақволи” сўзининг келиши, агар иймон ва тақво бўлсагина, бойлик, мол-дунё бандага фазилат бўла олишидан дарак беради.
Муоз ибн Абдуллоҳ ибн Хубайб отасидан, отаси амакисидан ривоят қилади: “Биз бир жойда ўтирган эдик. Шунда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам олдимизга кириб келдилар. Бошларида сувнинг асари бор эди. Ичимиздагилардан бири: “Биз сизни бугун хушҳол тарзда кўрмоқдамиз”, деди. У зот: “Ҳа, Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!” дедилар. Сўнгра одамлар бойлик ҳақида гапира бошладилар. У зот эса: “Тақво қилган банда учун бойликнинг ҳеч қандай зарари йўқ. Аммо, тақво қилган банда учун саломатлик бойликдан кўра яхшироқдир.” (Ибн Можа ва Аҳмад ривояти. Ҳадиснинг санади саҳиҳ). 

"Вақф" хайрия жамоат фонди Матбуот хизмати
ЎМИ Бухоро вилоят вакиллиги Матбуот хизмати 
«орқага

Бухоро -
Бомдод: 07:00
Куёш: 07:47
Пешин: 13:10
Аср: 16:00
Шом: 17:25
Хуфтон: 19:00
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Telegram