Буюк омонат
18 июн 2015 й.
2508 марта ўқилди.

 Буюк омонат

Мана яна муборак Рамазон ойи кириб келмоқда. У ўзи билан бирга энг муқаддас омонатни олиб келмоқда. Бу ой мусулмонларни ўзини кераксиз нарсаларга зойе қилмасликка ундайдиган ой. Бу ой ўзини назорат қилишга ва ўзидаги омонатни ҳимоя қилишга ундайдиган ой. У қайси омонатки бу ой уни ислом оламига Аллоҳ таоло томонидан олиб келмоқда?
 
Бу омонат Қурьон омонати. Қурьон мана шу муборак ойда нозил бўлган. Аллоҳ таоло Қурьони каримда  марҳамат қилиб айтади :
 شهر رمضان الذي أنزل فيه القرآن هدى للناس وبينات من الهدى والفرقان 
 
маьноси: “ Рамазон ойики, унда одамларга ҳидоят ҳамда ҳидояту фурқондан иборат очиқ баёнотлар бўлиб Қурьон тушурилган ойдир”. (Бақара сураси 185 оят)
 
Бу муборак ой бутун ислом оламига улкан омонатни олиб келди. Мусулмон киши ҳамиша Қурьони каримни ўқишга ҳарис бўлиши лозим. Айниқса  Қурьон нозил бўлган ой рамазонда ҳар дақиқа ва сониясини ғанимат билишимиз, уни тиловати Қурьон ва зикрлар билан ўтказишимиз, бизнинг бу дунёмиз учун ҳам охиратимиз учун ҳам ҳисобсиз фоидалар келтиради. Аллоҳ таоло Қурьонда шундай марҳамат қилади: 
إن الذين يتلون كتاب الله وأقاموا الصلاة وأنفقوا مما رزقناهم سرا وعلانية يرجون تجارة لن تبور ليوفيهم أجورهم ويزيدهم من فضله إنه غفور شكور
Маьноси: “Албатта, Аллоҳнинг китобини тиловат қиладиганлар, намозни тўкис адо этиб, биз уларга ризқ қилиб берган нарсалардан махфий ва ошкора инфоқ қиладиганлар ҳаргиз касодга учрамайдиган тижоратдан умидвор бўлурлар. Чунки,  У Зот уларга ажрларини тўлиқ қилиб берур ва Ўз фазлидан зиёда ҳам қилур. Албатта, У ўта магьфиратли ва Шакур(оз амал учун кўп савоб берувчи)дир”.
 
Аллоҳнинг каломини тиловат қилиш унга кўз югуртириш ёки ёдлаган жойини тадаббур қилмай ўқиш эмас. Қурьон тиловати уни бутун вужуд билан ҳис эртан ҳолда тадаббур ва тафаккур ила ўқиб унга амал қилиш деганидир. Қурьон тиловати ҳар мусулмоннинг бурчи. Қайси киши Аллоҳнинг китоби тиловатини билмай туриб бандалик даьвосини қилади?
Пайғамбаримиз соллоллоҳу алайҳи васаллам ҳадиси шарифларида: “Умматимнинг энг афзал ибодати Қурьон тиловатидир”, - деганлар. Яна бошқа ҳадисларида: “Қурьон ўқинглар чунки у қиёматда ўзининг соҳибларига шафоатчи бўлиб келади”, дейдилар. Қурьон ўқигувчи киши ҳамиша Аллоҳ каломини ихлос билан тиловат қилиши лозим, бу амали билан Аллоҳнинг розилигини исташи, Унга муқарраб бўлишни ният қилиши лозим. Буюк омонат ҳақида келтирган юқоридаги оят ва ҳадисларимиз денгиздан баьзи томчилар холос. Аммо ақлли кишиларга ишоранинг ўзи кифоя.
 
Умримиз чегараланган эканлигини ҳеч ким инкор қилмайди, дунёмиз ва охиратимизни обод қилишга ўзимиз ҳаракат қилишимиз, аҳли оиламизни ҳам буюк омонатдан хабардор қилиб бу улуғ ишга уларни ҳам ундашимиз керак.
 
Ёзда Аҳмад Валий жомеь масжиди имом хатиби
Сайлиев Тўймурод
 
«орқага

Бухоро -
Бомдод: 04:45
Куёш: 05:36
Пешин: 13:10
Аср: 18:25
Шом: 20:10
Хуфтон: 21:40
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Telegram