Дарвоза олдида ўтириш
19 сентябр 2018 й.
2221 марта ўқилди.

 

 Дарвоза олдида ўтириш

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: "Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам дарвозалар олдида ўтиришдан қайтардилар. Шунда одамлар: "Эй , Расулуллоҳ! Уйда ўтиравериш бизга оғир келади",-дейишди. 
"Агар ўтирсангиз,  мажлиснинг ҳаққини беринглар ",-дедилар. 
" Мажлиснинг ҳаққи нима эй Расулуллоҳ!"-дейишди. 
"Йўл сўраганга йўл кўрсатиш; саломга алик олиш; амру маъруф ва наҳий мункар қилиш ",-дедилар ".
Ушбу ҳадисдан жамоат жойларида хусусан, йўлларнинг бўйида ўтириш аслида одобдан эмаслигини билиб оламиз. Бироқ ,агар бирор сабаб ёки зарурат билан ўтирилса ҳам, ўша ўтиришнинг ҳаққини адо этиш лозим экан.  Бу ҳақларни юкорида санаб ўтилди.  Афсуски, бугунги кунимизда бу одобларга деярли риоя қилинмайди. Йўлнинг бўйига ўтириб олиб , турли зарарли ишлар билан шуғулланиб ўтирганларни кўп кўрамиз. Карта, нарда, ошиқ ўйнаб йўлдан ўтганларга назар солиб, гап отиб ўтирадиганлар, хўроз уриштираётганлар, ит уриштираётганлар гуноҳлари билан бошқаларга салбий таъсир қилаётганлар ҳам кам эмас.
Абу Саьид ал-Худрийдан ривоят килинади : "Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам :  " Йўлларда ўтиришдан эҳтиет бўлинглар ",-дедилар.  " Эй Расулуллох! Биз гаплашиб ўтиришга мажбур бўламиз ",-дейишди.  " Агар ўтирсангиз, йўлнинг ҳаққини беринг ",-дедилар. 
" Йўлнинг ҳаққи нима? Эй Расулуллоҳ?"-дейишди. 
"Кўзни тийиш, озор бермаслик, амру маъруф ва наҳий мункар ",-дедилар ".
Кўриб турибмизки, бекордан-бекорга йул буйида ўтириш яхши эмас. Агар йўл бўйида ноилож тарзда ўтириб қолинган чоғда ҳам, кўзни нолойиқ нарсалардан тийиб, бировга озор бермай, ўткинчиларни саломига алик олиб, кези келганда яхшиликка амр килиб, ёмонликдан кайтариб туриш лозим булади. 

Ғиждувон туман "Фришкент " 
жомеь масжиди имом хатиби 
Махмуд  Мамадиев.
 
«орқага

Бухоро -
Бомдод: 06:45
Куёш: 07:40
Пешин: 13:10
Аср: 16:40
Шом: 18:20
Хуфтон: 19:55
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Telegram