Ризқни берувчи Аллоҳ, деҳқончилик — шарафли касб
15 март 2022 й.
735 марта ўқилди.

Ризқни берувчи Аллоҳ,  деҳқончилик — шарафли касб

Бир куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ибодат қилиб турган ерларида саҳобаи киромлар суҳбат қилиб туришганди. Ибодатни адо этиб бўлгач, у зот: “Нима ҳақида гаплашаяпсизлар?” деб сўрадилар. Улар: “Ризқ ҳақида”, деб жавоб беришди. Шунда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Мен сизларга Жаброил айтиб берган бир ҳадисни гапириб бераман. Биродарим Сулаймон алайҳиссалом денгиз қирғоғида намоз ўқиётиб чумолини кўриб қолди. У бир япроқни судраб борар эди. Сўнг денгиз олдига келиб тўхтади. Сувдан бир бақа чиқиб, чумолини елкасига миндирди ва денгизга шўнғиб кетди. Бир оз вақт ўтгач, бақа яна чумолини қирғоққа олиб чиқиб қўйди. Сулаймон алайҳиссалом ундан нима қилиб юрганини сўради. Чумоли айтди: “Денгиз тубидаги бир тошнинг ичида бир қурт яшайди. Аллоҳ таоло шу қуртнинг ризқини менинг зиммамга юклаган. Шунинг учун ҳар куни икки марта Аллоҳ тақсим қилган насибасини унга етказиб тураман. Бу ишда Аллоҳ менга ёрдам бўлсин учун бир фариштани бақа суратида яратди. У мени ўша тошнинг олдига олиб боради. Сўнг тош ёрилиб, ичидан қурт чиқади ва мен унга япроқни едираман. Қурт ризқини еб бўлгач, Аллоҳга ҳамду сано айтади ва “Мени яратган, мени денгиз тубига яширган ва мени унутмаган Зот айбу нуқсонлардан покдир”, дейди. Кейин фаришта мени қирғоққа олиб чиқиб қўяди”. Сўнгра Расулуллоҳ с.а.в. таъкидлаб айтдилар: “Денгиз тубидаги бир қуртни унутмаган Зот Муҳаммаднинг умматини эсидан чиқариб қўярмиди? Аллоҳ таоло: “Ким Аллоҳга таваккул қилса, Аллоҳнинг ўзи унга етарлидир”, деган”, деб марҳамат қилдилар.
“Эй Авф ибн Молик, агар сенинг икки хизматкоринг бўлиб, улардан бири сенга хиёнат қилса, ёлғон сўзласа, бошқаси эса тўғри сўзлаб, хиёнат қилмаса, улардан қай бири сенга суюмлироқ?” деб сўрадилар. Авф деди: “Тўғри сўзлаб, хиёнат қилмайдигани”. Расулуллоҳ с.а.в. дедилар: “Сизлар ҳам Парвардигорингиз ҳузурида шундайсизлар”.
Ҳар бир деҳқон қилаётган ишини иймон тарозисига ўлчаб, Аллоҳ таолога тақво қилган ҳолда, яъни Аллоҳдан қўрқиш билан ишини адо этса, Аллоҳ таоло Ўзи ваъда бераяптики барака эшикларини ҳам осмондан, ҳам ердан очиб қўяман деб.
Муовия розияллоҳу анҳу ривоят қиладилар: Пайғамбар саллоллоҳу алайҳи ва саллам: “Дунё ширин ва гўзал, бас кимики ундан меъёрида истифода қилса, Аллоҳ таоло уни барокатли қилур”, деб марҳамат қилдилар.
Дарҳақиқат, ҳар бир деҳқонлар, ердан ҳосил олувчилар, чорвадорлар ўзларининг жуда катта масъулиятларини ҳис қилган ҳолда, юқорида зикр қилинган оятга мувофиқ амал қилиб, ерни рисоласидек ишлов бериб амал қилсалар. Албатта, юртимиз тинчилигига ҳамоҳанг ҳолда ҳосилларига ҳам барака олиб келадилар. Албатта, юртнинг тинчлиги билан фаровонлиги халқининг бойлигида ва тўқлигидадир.

Ромитан тумани “Хокимулломир” жомеъ масжиди 
имом-хатиби Ғолиб домла Муротов
 

 

«орқага

Бухоро -
Бомдод: 04:45
Куёш: 05:35
Пешин: 13:10
Аср: 18:25
Шом: 20:10
Хуфтон: 21:40
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Telegram