ЎЗБЕКИСТОН ДЕЛЕГАЦИЯСИ ТУРКИЯДАГИ ҲАЛҚАРО ИЛМИЙ АНЖУМАНДА ҚАТНАШДИ
20 январ 2024 й.
162 марта ўқилди.

ЎЗБЕКИСТОН ДЕЛЕГАЦИЯСИ ТУРКИЯДАГИ ҲАЛҚАРО ИЛМИЙ АНЖУМАНДА ҚАТНАШДИ
✅Шу йил 19 январь куни Истамбул шаҳрида Туркия Республикаси Президенти ташаббуси билан Пайғамбаримиз алайҳиссалом сийратлари ва ҳадис илми тадқиқига бағишланган халқаро илмий анжуман бўлиб ўтди. 
Ушбу нуфузли тадбир доирасида Президент Режеп Таййип Эрдоған иштирокида Имом Термизийнинг “Сунан” асарини хатм қилган ёш олимларга замонамиз муҳаддиси Шайх Муҳаммад Аввома томонидан махсус ижозалар тақдим этилди.
Мазкур анжуманда Ўзбекистон Республикаси Президентининг дин ва миллатлараро муносабатлар масалалари бўйича маслаҳатчиси Музаффар Комилов, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари ва Дин ишлари бўйича қўмита раиси Содиқжон Тошбоев каби бир қатор вакилларимиз иштирок этди. 
Сўзга чиққан нотиқлар томонидан ҳадиси шарифларни замонавий талқинда шарҳлаш ва бу орқали ҳозирги мураккаб даврда мафкуравий таҳдидлар ҳамда ғоявий хуружларга қарши туришдаги амалий жиҳатларга алоҳида эътибор қаратилди. Шунингдек, ҳадисларнинг бугунги кундаги тарбиявий-аҳлоқий томонларига ҳам катта урғу берилди.   
Файзли маросимда “Дорул Ҳадис” раҳбари, муҳаддис Шайх Муҳаммад Аввома ҳафизаҳуллоҳ бошчилигидаги уламоларнинг ҳадис илмига оид илмий лойиҳалари тақдимот қилинди. Шунингдек, Имом Термизийнинг “Сунан” асарини таҳқиқ ва тадқиқ этиш ниҳоялангани, Имом Зарқонийнинг аллома Қасталонийнинг “Мавоҳибу Ладуния” асари шарҳининг таҳқиқи бошлангани ҳақида маълумот берилди. Бундан ташқари, Ҳофиз Суютийнинг “Тадриб ар-Ровий” китобини ўқиш ва шарҳлаш бўйича хатмона дарси ўтказилиб, махсус ижозалар топширилди.
Режеп Таййип Эрдоған маросимда сўзга чиқиб, Ҳазрати Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам инсонларга энг гўзал ибрат эканлари, чиройли хулқлари, Ул зотдан мусулмон умматига Қуръон ва суннат қолганини таъкидлаш баробарида Шайх Муҳаммад Аввома ҳазратлари раҳбарлигида Имом Суютий, Имом Зарқоний каби муҳаддисларнинг асарлари шарҳ қилингани ҳамда Имом Термизийнинг “Сунан” асари таҳқиқ этилгани жуда катта савобли иш бўлганини қайд этди.
Тадбирда Туркия диёнат ишлари бошқармаси раҳбари, профессор Али Эрбош, ҳадис олимлари, муфтийлар, таниқли уламолар, давлат ва дин арбоблари иштирок этди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси

Матбуот хизмати  

«орқага

Бухоро -
Бомдод: 06:15
Куёш: 06:51
Пешин: 13:10
Аср: 16:35
Шом: 18:20
Хуфтон: 20:00
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Telegram