Деҳқончилик - баракотли касб
14 апрел 2020 й.
1014 марта ўқилди.

 

 Деҳқончилик - баракотли касб

Деҳқонки, ерга уруғ сочар,
Эл ризқини ўзи очар.
(А.Навоий)
 
Бободеҳқонларимиз меҳнати туфайли бозорларимиз тўкин-сочин полиз, сабзавот, дон-у дун махсулотлар арзон ва серобдир. Аллоҳ таоло бандаларига жуда кўп касбларни ихтиёр этган бўлиб, шулар ичида деҳқончиликни ҳам фазилатли ва баракотли қилган.
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинишича: Набий солаллоҳу алайҳи васаллам: "Қайси бир мусулмон бир кўчат экса, ёки бир зироат қилса, ундан қушми, инсоният, ҳайвонми еса, албатта, унинг учун бундан садақа ҳосил бўлур", - дедилар.( Муслим ривояти).
Мусулмон кишига бундан ортиқ зироатчиликка қизиқтириш бўлмаса керак. Дехқончилик, боғдорчилик қилган кишига ўзи ўйламаган томонлардан ҳам садақанинг савоби ёзилиб турар экан.
Бошқа бир ҳадисда Пайғамбар алайҳиссалом: "Қайси бир мусулмон бирор экин эксаю, ундан ейилса, албатта, унинг учун садақа бўлади. Ўғирлангани ҳам у учун садақа, йиртқичлар егани хам, қушлар егани ҳам у инсон учун садақадир, ўша экиндан бирортаси манфаат олса, албатта унинг учун садақадир", - дедилар. Яна бир ривоятда, "Мусулмон киши бир экин эксаю, ўшандан инсонми, қушми, жониворми еса, албатта қиёмат кунигача унинг учун садақа бўлиб туради", - дейилган.
Ҳа, албатта деҳқонлардан ҳамма манфаат олади. Аллоҳ таоло уларни ҳамма жонзотнинг ризқига сабабчи қилиб қўйган. Шунинг учун ҳам, Ислом уламолари нуқтаи назарида деҳқончилик энг афзал касбдир.
Ҳазрат Навоий таъбири билан айтганда: "Деҳқонки ерга ўзи қўли билан уруғ сочар, эл ризқини ўзи очар". Айни шу дамларда ерларга экин экиш пайтидир, кўпчилик халқимиз дала деҳқончилик ишларини бошлаб юборган бўлсада, айрим ишёқмас дангасалар ҳали-ҳануз бепарводирлар. Бу онларни ғанимат билиб, зироатчилик ишларини бошлаш, бепарво бўлмаслик, ерлардан унумли фойдаланиб қолиш лозимлигини унутмайлик.
Зеро, Аллоҳ таолонинг ҳузурига борганда бу учун ҳам сўралишини унутмаслигимиз керак азизлар. Навоий ҳазратлари айтганидек, бобо деҳқон экиб юрса, Аллоҳ таоло унинг зироатига барака беради, чунки зироат ҳам ибодатдир.

Шофиркон тумани “Хўжа Бадарға” жомеъ масжид
имом - хатиби М.Эгамбердиев
 

 

«орқага

Бухоро -
Бомдод: 04:45
Куёш: 05:35
Пешин: 13:10
Аср: 18:25
Шом: 20:10
Хуфтон: 21:40
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Telegram