Деҳкончилик ва дарахт экиш фазилати
24 декабр 2021 й.
688 марта ўқилди.

 
Деҳкончилик ва дарахт экиш фазилати

Ислом динимизда Аллоҳ бандалари учун яшашга мос қилиб яратиб қўйган ерни ҳар бир қаричидан унумли фойдаланишга буюрган. Мўмин инсон яхши ният билан кўчат экса улуғ савобга эга бўлади.
Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят килинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам "Қайси мусулмон экин экса, ундан инсонлар еса, унга садақа бўлади, ҳайвон ва қушлар егани хам унинг учун садақадир. Ўша экиндан биронтаси манфаат олса,унинг учун садақа бўлади дедилар" (Имом Муслим ривояти).
Аллоҳ таоло мусулмонларга ўз каломи Қуръонда таълим берган "Ўт ўлан хам, дарахтлар хам Унга сажда қилур".(Ар-Роҳман 6-оят).
Бу оятда Аллоҳ яратган нарсаларни хаммаси Унинг Ўзига бўйсунишига ишорат килмокда. Ер юзида экин экиб, кўчат ўтқазиб, деҳқончилик қилиб ризқ топиш энг яхши воситадир. Инсонни ҳалол ризқ талабида касб қилиши унинг азизлигини зиёда килади. Улуғ аллома Мовардий розияллоҳу анҳу айтадилар: "Инсонни тирикчилиги уч нарсага боғланган деҳкончилик, тижорат ва ҳунармандчилик. Менинг наздимда деҳқончилик энг покизаси ва афзалидир деганлар". Ким кўчат ва дарахт экса, ер юзида Аллоҳ таолога сажда киладиган дарахт сонининг кўпайишига сабаб бўлади.
Динимизда экин ва кўчат экиш деҳқончилик билан шуғулланишнинг ҳукми фарзи кифоя ҳисобланади. Баъзилар адо қилсалар, қолган инсонлардан соқит бўлади. Шунинг учун ҳам Расулуллох соллаллоху алайхи васаллам умматларини экин ва кўчат экишга тарғиб қилдилар, ҳатто қиёмат қоим бўлиши арафасида бўлса ҳам, имкон топа олса кўчатни экиб қолишга буюрдилар. Шунинг учун ҳаммамиз аввало Аллоҳ розилиги учун ва қиёматда савоб умидида бу ишларга ўзимиз, яқинларимиз ва дўст биродарларимизга тушунтириб, амал килишни насиб этсин.

Ғиждувон туман “Хожалар” жомеъ масжид

имом-хатиби Ҳасан Ражабов 

«орқага

Бухоро -
Бомдод: 07:00
Куёш: 07:56
Пешин: 13:10
Аср: 16:25
Шом: 18:00
Хуфтон: 19:40
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Telegram