Донолар бисотидан
25 июн 2020 й.
1315 марта ўқилди.

 
Донолар бисотидан

Ҳеч қачон маҳзун бўлма!
Чунки қайғу сени ўтмишингдан безовта қилиб, келажакдан хавотирга солади, оқибатда бугунги кунингни йўқотасан 
Ҳеч қачон маҳзун бўлма! 
Чунки қалб қайғу билан овора бўлиб, руҳинг сўниб, юзингнинг нури кетади.
Орзу умидларинг йуқ бўлади 
Эй мўмин банда, маҳзун бўлма!
Чунки қайғу душманингни ҳурсанд қилиб, дўстингни маҳзун қилади. Қайғу сабабли хақиқатларни кўролмай қоласан.
Маҳзун бўлма!
Чунки қайғу Қазои-Қадарга норозилик, неъматга эса нонкўрлик бўлади.
Эй мўмин банда, маҳзун бўлма!
Чунки қайғу, ғам йуқолган нарсани қайтармайди. Ўликларни тирилтириб, қадарни қайтармайди, фойда келтирмайди.
Эй мўмин банда, маҳзун бўлма!
Чунки қайғу шайтондан. Қайғу - фақирлик ва умидсизликдир.
Эй мўмин банда, маҳзун бўлма!
Агар сен фақир бўлсaнг, умри қарзга ботиб кетган кишилар бор.
Мингани уловинг йўқ бўлса, оёғи шол бўлган одамлар бор.
Эй мўмин банда, маҳзун бўлма!
Агар бир фарзандингдан айрилган бўлсанг, шундай инсонлар борки бутун оиласидан маҳрум булган.
Эй мўмин банда, маҳзун бўлма!
Агар гуноҳкор бўлсaнг тавба қил, ёмон иш қилган бўлсанг истиғфор айт.
Хато қилган бўлсанг ислоҳ қил. Аллоҳнинг раҳмати кенг, тавба эшиклари очиқдир.
Эй мўмин банда, маҳзун бўлма!
Агар ғамга ботсанг, асабларинг таранглашиб, вужудингни қийнаб, тунларни бедор қиласан.
Эй мўмин банда, маҳзун бўлма!
Чунки Қазои- Қадар қалами ишини битирган, варақлар қуриган, китоб ёпилган, бундан ошиқча ҳам, кам ҳам бўлмайди, маҳзун бўлма! 
Эй мўмин банда, маҳзун бўлма!
Қўлингдан кетган нарсага ғам чекма. Бири кетган бўлса, хали қўлингда сен англаб, англамаган Аллоҳнинг жуда кўп неъматлари бор.
Эй мўмин банда, маҳзун бўлма!
Ҳасадгўй, ботил аҳилларининг танқидларига парво қилма, чунки уларнинг сўзларига сабр қилишда сенга ажр мукофот бор.
Сени танқид килишлари сени қадрингни белгилайди, ахир одамлар ўликка сўз отмайдиларку.
Эй мўмин банда, маҳзун бўлма!
Касаллик албатта кетади, мусибатлар албатта кўтарилади, гуноҳлар кечирилади, қарзлар узилади, маҳбуслар озод бўлади, кетганлар албатта қайтиб келади, осийлар тавба қилади, албатта ёмонлар жазосини олади, маҳзун бўлма.
Эй мўмин банда, маҳзун бўлма!
Модомики одамларга яхшиликлар қилар экансан албатта мушкулаларинг ҳал бўлади, чунки бошқаларга яхшилик қилишлик инсонни ўзини мушкулларини ҳал бўлишига сабаб бўлади.
Эй мўмин банда, маҳзун бўлма!
Чунки сенга қилган битта хасанотинг учун ўндан тортиб етти юзгача ажр берилади, балки ундан хам кўпроқ, инша Аллоҳ. 
Лекин қилган гуноҳинггачи - биттагина жазо берилади.
Эй мўмин банда, маҳзун бўлма!
Сенга энг катта неъмат бор, чунки сен Тавҳид калимасини айтганлардансан.
Аҳли қибласан, мусулмонсан, қўлингни дуога кўтарган кишилардансан, сен маҳзун бўлма.

Ромитан туман “Хокимулломир” жомеъ масжид
имом-хатиби Ғолиб Муротов
«орқага

Бухоро -
Бомдод: 06:10
Куёш: 07:00
Пешин: 13:10
Аср: 17:15
Шом: 18:55
Хуфтон: 20:15
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Telegram