Президентимиз Ш.Мирзиёев нутқи – дунё ва халқимиз нигоҳидa
17 октябр 2017 й.
3515 марта ўқилди.

Президентимиз Ш.Мирзиёев нутқи – дунё ва халқимиз нигоҳидa.

 

“Дунёда илмдан бошқа нажот йўқ ва ҳеч қачон бўлмагай”.

Имом Бухорий.

 

Хурматли Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг АҚШ давлатининг Ню-горк ва БМТ бош ассамбилиясининг 72-сессиясида сўзлаган нутқи жамоатчилик, халқаро экспертлар томонидан қизғин кутиб олинди. Жумладан, нутқда замонамизни энг долзарб мавзулари, юртимизда кечаётган ислохотлар, демократия, инсон ҳуқуқлари, ёшлар масаласи, диний бағрикенглик, халқаро хавфсизлик, минтақавий ҳамкорлик, экология сингари масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Юртбошимиз “БМТ” минбарида “Ёшлар ҳақида сўз юритар эканлар БМТ да ёшлар иш билан шуғулланадиган, уларнинг ҳолидан хабар оладиган алоҳида бир бўлим ташкил қилиш ғоясини илгари сурдилар” бундан намоён бўладики.

Яна бир карра ёшларга эътиборли бўлиш, чунки, уларнинг келажагимиз уларни илмли ҳар томонлама комил инсон қилиб тарбия қилсаккина биз юртимизни равнақини келажакда уларга ишона оламиз деб турибдирлар.

Президентимиз ўз нутқларида “Ислом” динининг софлиги, бағрикенг дин эканлигини айтиб, бу дин тинчлик дини экани, одамларни ўзаро тинч ва тотув бўлиб яшашликка чорловчи дин эканини билдириб, бу динимизни азалий қадриятларини асраб-авайлашга даъват қилдилар. Яна бир муҳим сўзларидан бири шу бўлдики, улуғ алломаларимиздан бири, Ватандошимиз Имом Бухорий “Ислом” динида “Қуръони Карим” дан кейинги муқаддас китоб ҳисобланган “Сахихи Бухорий” нинг муаллифи сифатида дунёга тан олинган улуғ зот эканлиги, у зотнинг бой меросини асраб-авайлаш ва ўрганиш, ислом тўғрисидаги таълимотини кенг ёйиш мақсадида юртимизда кенг қамровли ишлар бошланганлиги, шу жумладан Самарқанд шаҳрида “Имом Бухорий номидаги Халқаро маркази”ни ташкил этиш тўғрисидаги қарор қабул қилинганлигини таъкидладилар.

БМТ сессиясида қатнашган давлатлар ва ҳукумат раҳбарлари, дипломатлар томонидан президентимизнинг ушбу нутқлари юксак баҳоланди. Шу жумладан, Туркия республикаси президенти Режеп Тойип Эрдиғон – ҳали ҳеч бир давлат раҳбари БМТ минбаридан туриб, “Ислом” дини қадриятларини бу қадар жасорат билан ҳимоя қилиб, ҳеч қачон, “Имом Бухорий” номини тилга олмаганлигини эътироф этди.

Юртбошимиз  ўз нутқларида БМТнинг сессиясида бир қатор таклифлар билан чиқди. Жумладан, БМТ иш фаолиятини босқичма-босқич ислоҳ этилишини тарафдори эканлиги, ёшлар ҳуқуқлари тўғрисидаги Халқаро конвенсиясини ишлаб чиқиш таклифларини киритди. Президентимиз нутқини жахон оммавий ахборотлари ўртасида мухокама қилиб, қўллаб-қувватламоқда.

Хусусан, президентимиз Ш.М.Мирзиёевнинг БМТ минбаридан сўзлаган нутқларининг яна бир эътиборли жиҳати шундаки:

“Биз муқаддас динимизни зўровонлик ва қон тўкиш билан бир қаторга қўядиганларни қатъий қоралаймиз ва улар билан ҳеч қачон муроса қила олмаймиз”, деган пурмаъно сўзлар ислом динининг покиза, бағрикенглик дини эканини намоён этдилар.   

 

  Миржон Эгамбердиев,

Бухоро вилояти Шофиркон тумани

бош имом-ҳатиби.

 

 

 

«орқага

Бухоро -
Бомдод: 06:15
Куёш: 06:51
Пешин: 13:10
Аср: 16:35
Шом: 18:20
Хуфтон: 20:00
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Telegram