ДУНЁ ЎТКИНЧИДИР
25 июл 2020 й.
1089 марта ўқилди.

 

ДУНЁ ЎТКИНЧИДИР

Ортингга назар сол, аввал ҳам қанча насллар яшаб ўтди. Лекин уларнинг ҳеч бири тўплаган бойликларини ўзи билан олиб кетолмади. Қурган саройларини-чи? Эришган мақом ва мавқеларини олиб кетдиларми? Йўқ! Барчаси фақат кафан билан қабрга қўйилдилар. Сўнг уларнинг ҳар биридан: “Роббинг ким?”, “Пайғамбаринг ким?”, “Дининг нима?” - деб сўрашди. Шундай экан, сен ҳам ўша кун учун ўзингни тайёрлагин. Дунё матосининг ҳеч бири учун қайғурмагин. Чунки улар қадрсиздир ва барчаси охир-оқибатда йўқ бўлади. Инсоннинг солиҳ амалидан бошқа ҳеч нарса абадий қолмайди. Аллоҳ таоло бу хусусда шундай марҳамат қилади:
«Эркакми ё аёлми – кимда-ким мўмин бўлган ҳолида бирор эзгу иш қилса, бас, биз унга ёқимли ҳаёт бахш этурмиз ва уларни ўзлари қилиб ўтган гўзал (солиҳ) амаллари баробаридаги мукофот билан тақдирлаймиз». (Наҳл сураси, 97-оят).
Аллоҳ барчамизни солиҳ амаллар устида, офият-у омонликда бардавом айласин!
 
Бухоро шаҳар "Мир Араб" ўрта махсус илом билим юрти,
“Хўжа Таббанд” жомеъ масжиди имом-хатиби
Ниёзов Камол
«орқага

Бухоро -
Бомдод: 04:45
Куёш: 05:36
Пешин: 13:10
Аср: 18:25
Шом: 20:10
Хуфтон: 21:40
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Telegram