Дуо фазилати.
14 феврал 2017 й.
2781 марта ўқилди.

                                              Дуо фазилати.

Аллоҳ таоло инсонни ер юзида халифа қилди. Унга роббисини ва ўзини таниши учун буюк неъмат бўлган ақлни берди. Шу берилган ақли билан инсон ҳар лаҳза ва ҳар сония парвардигорини эслаши даркор. Чунки инсон яратган роббисига муҳтождир. Бандани парвардигорига муҳтожлигини янада маълум қиладиган ва унга яқинлаштирадиган нарса бу дуодир. Дуо – бу Аллоҳ таоло ва бандаси ўртасидаги мулоқот. Аллоҳ таоло Қуръони Каримда бандага дуо қилиш қандайлигини оятлар билан кўрсатиб берди. Бақара сурасининг 186-оятида шундай дейди: 
“( Эй Муҳаммад) Агар бандаларим сендан мени сўрасалар мен албатта яқинман. Дуо қилувчи дуо қилганда ижобат қиламан.”
 Бу ояти қаримадан кўриниб турибдики агар Аллоҳдан чин ихлос билан дуо қилиб сўрасак дуомиз албатта қабул бўлади. Инсон ҳаётида ҳар хил ҳолатлар бўлади. Қийинчилик ёки бир ишнинг юришмаслиги ёки аксинча хурсандчиликда ҳам албатта Аллоҳни эслаб дуо қилиш керак. Кўпчилигимиз фақат қийинчиликда ёки тушкун ҳолатда Аллоҳни эслаймиз. Агар биз хурсандчилигимизда ҳам Аллоҳни эсласак Аллоҳ бизни қийинчилиқда эслайди. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: “Банда дуо қилса албатта Аллоҳ унга сўраган нарсасини беради ёки сўраганидан каттароқ бир балони ундан қайтаради ёки сўраганидан яхшироқ нарсани Қиёматга сақлаб қўяди.”
 Язид Раққоший розиаллоҳу анҳу  айтадилар: “Қиёмат қуни бўлса Аллоҳ таоло банданинг дунёда ижобат қилинмаган дуоларининг ҳаммасини унга рўпара қилиб қўяди. Сўнгра айтади: “Эй бандам, менга фалон қуни дуо қилган эдинг, ўша дуоингни ушлаб қолган эдим бу савоб ўша дуоинг ўрнигадир. Шундай қилиб бандага давомли суратда савоб берилади шунда у дунёда қилган дуоларининг ҳеч бири қабул қилинмаган бўлишини хохлаб қолади.”
          “Дуо ижобатига нималар монеълик қилади?” – деб сўраганларида ҳаромхўрлик, ғафлатда қолиш такаббурлик, тавба қилмаслик деб жавоб берган эқанлар. “Дурратул – воизийн” қитобида шундай бир ривоят келтирилган. Буюк валиюллоҳлардан бири бўлган Иброҳим ибн Адҳам раҳматуллоҳи алайҳ Басрага борганларида у ернинг аҳолиси у кишининг ҳузурларига йиғилдилар. “Эй шайх,  Аллоҳ таоло Қуръони Каримда айтадики: “Дуо қилинглар, сизлардан ижобат этаман деди. Биз бир неча йилдан буён дуо қиламиз, леқин қабул бўлиш натижаси маълуммас”  дедилар. Иброҳим ибн Адҳам роҳимаҳуллоҳ дедиларки:  “Сизларнинг қалбингиз ўнта сабаб билан ўлгандир қандай қилиб дуоларингиз мустажоб бўлсин? 
1. Аллоҳ таолони танийсиз, аммо унинг буюрганини қилмайсиз.
2. Қуръонни тиловат қиласиз, аммо унга амал қилмайсиз.
3. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга муҳаббатни даъво қиласиз,  аммо суннатларини қилмайсиз.
4. Шайтонни душман деб биласиз, лекин эртаю-кеч унинг айтганларини қиласиз.
5. Жаннатга киришни истайсиз, аммо дохил бўлиш тадоригини кўрмайсиз.
6. Дўззахдан халос бўлишни истайсиз, аммо ўзингизни Дўзахга отасиз.
7. Ўлимни ҳақ деб айтасиз, леқин унга ҳозирлиқ кўрмайсиз.
8. Ўз айбингизни кўрмайсиз, аммо биродарингизни айбини излайсиз.
9. Аллоҳ таоло неъматларини ейсиз, аммо шукрини қилмайсиз.
10. Ҳар қуни бир ўлимни гувоҳи бўласизу, аммо ўз ўлимиздан бехабарсиз.
   Азизлар, биз ҳам агар мана шу юқоридаги насиҳатларга амал қилсақ инша Аллоҳ дуоимиз ижобат бўлади. Аллоҳ ҳар бир бандани дуосини ижобат қилсин. Омийн.
 
“Маҳмуд Таробий” жомеъ масжиди
имом хатиби Камалов Ш.
 
«орқага

Бухоро -
Бомдод: 04:45
Куёш: 05:35
Пешин: 13:10
Аср: 18:25
Шом: 20:10
Хуфтон: 21:40
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Telegram