Эҳсон - хайрли иш
08 июл 2020 й.
1048 марта ўқилди.

 

Эҳсон - хайрли иш

Араб тилидаги "эҳсон" сýзининг маънолари кýп. "Эҳсон" деганда одатда бировга бирор неъматни бериш ва фазлу карам кýрсатиш тушунилади. Лекин "эҳсон" сýзи луғатда "яхшилик қилиш, эзгулик кýрсатиш" маъноларини ҳам англатади.
Эҳсоннинг яна бир маъноси муҳтож кишиларга ва Аллоҳ белгилаган ýринларга садақа қилишдир. "Эҳсон" банданинг ҳалол йýл билан топган барча мол-мулкидан Аллоҳ йýлида, У белгилаган мақсадларга сарфлаши, камбағал-фақирларга ва муҳтожларга садақа қилиш маъноларини англатади. У, шунингдек, Аллоҳ розилигини топиш йўлида қилинган барча яхшиликлар маъносини ҳам билдиради.
Роббимиздан берилган барча нарсалар бизларга омонат бýлганидек, молу давлатимиз ҳам омонатдир. Аллоҳ берган бу молу давлатни Ўзи буюрган ва рози бýладиган амалларга сарфлашимиз даркор. Хайру эҳсон ва садақа қилишда пешқадам, шунингдек барча эзгу ишларда имкон қадар кўмакчи ва ҳомий бýлишга ҳаракат қилишимиз керак. 
Аллоҳ Таоло Қуръони Каримнинг жуда кýп оятларида хайр-эҳсоннинг савоби кýплиги ва фазилати улканлиги хақида марҳамат қилади. Жумладан, Оли Имрон сурасида шундай деган: "Суйган нарсаларингиздан эҳсон қилмагунингизча сира яхшиликка (жаннатга) эриша олмайсизлар. Ниманики эҳсон қилсангиз, албатта, Аллоҳ уни билувчидир”. (92-оят).
Демак, киши хайр-эҳсонни ихлос билан, савоб умидида қилар экан, ояти каримада ваъда қилинганидек улкан мукофотларга эришади. Бирор кишига бир нарсани эҳсон қилсангиз ёки унга бирор яхшилик кýрсатсангиз, бундан дилингиз равшан тортади, руҳий хотиржамлик юзага келади, ýзгаларга манфаат етказганингиздан хурсанд бýласиз. Эҳсон қилинган киши ҳам ýзига кýрсатилган яхшиликдан севинади, дилида сизга мухаббат пайдо бýлади, агар сизга кек сақлаган бýлса, унутади. Шу тариқа жамиятда кишилар ýртасида тотувлик, ҳурмат-эҳтиром пайдо бýлади, адоватлар барҳам топади, осойишталик ва фароғат барқарор бýлади. Энг асосийси,  битта берилган хайр-эҳсон эвазига Аллоҳ Таоло бир неча баробар кýпайтириб бериши ҳақида шундай дейди: "Аллоҳ йýлида молларини эҳсон қилувчилар (савобининг) мисоли гýё бир донга ýхшайдики, у ҳар бир бошоғида  юзтадан дони бýлган еттита бошоқни ундириб чиқаради. Аллоҳ хоҳлаган кишиларга (савобини) янада кýпайтириб беради. Аллоҳ (карами) кенг ва билимдон зотдир". (Бақара сураси, 261-оят).
  Аллоҳ Таоло бу мисоли билан қилинган биттагина эҳсон эвазига битта эмас, балки, етти юз ва ундан ортиқ савоб бериши мумкинлигини билдирмоқда. Эҳсон қилувчи киши  бу эҳсони эвазига фақатгина охиратда ажр олибгина қолмай, бу дунёда ҳам мукофотларга эга бýлади. Инфоқ-эҳсон қилишнинг савоби борасида ҳадиси шарифларда ҳам жуда кýп маълумотлар бордир. Хайр-эҳсоннинг фойдаси нафақат бу дунёда балки, қабр ва қиёматда ҳам борлиги ҳақида Пайғамбаримиз соллаллоху алайхи васаллам шундай деганлар: "Албатта садақа ýз эгасини қабр иссиқлигидан сақлайди. Садақа қилувчи мýмин, Қиёмат куни ýз садақаси соясида туради". (Имом Табароний ривояти).
Садақа ва эҳсоннинг барча кýринишлари, хоҳ у нафл бýлсин, хоҳ фарз бýлсин, барчаси гуноҳларнинг ýчирилишига сабаб бýлади. Бу хақида Расулуллох соллаллоҳу алайхи васаллам шундай деганлар: "...Сув оловни ýчирганидек, садақа гуноҳларни ýчиради". (Имом Термизий ривояти).
Уламолар садақани инсоннинг имони борлигини тасдиқловчи амал дейишган. Чунки хайр-эҳсон қилувчи киши ýзига бегона бýлган ва ҳеч ҳам ундан манфаат умид қилмайдиган одамга имкониятидан келиб чиқиб, бир нарсани беради. Бу ҳақида Расулуллох соллаллоҳу алайхи васаллам шундай деганлар: "Садақа хужжат ва далилдир (яъни, имони борлигига)". (Имом Термизий ривояти). Демак, хайр-эҳсон қилиш орқали киши яна бир бор имони мустаҳкамлигини тасдиқловчи ҳужжатни қýлга киритган бýлади.
Хайр-эҳсон қилиш билан ҳаргиз мол озаймаслиги ҳақида Пайғамбар соллаллоҳу алайхи васаллам: "Уч нарсага касам ичаман: "Банданинг моли садақа ила нуқсонга учрамас. Банда бир зулмга учраса-ю, унга сабр қилса, албатта, Аллоҳ унинг иззатини зиёда қилур. Банда тиланчилик эшигини очса, албатта, Аллоҳ унга фақирлик эшигини очар", - дедилар. (Имом Ахмад ва Имом ибн Можа ривояти).
Ривоят қилинишича, иши юришмаётган  бир камбағал йигит донишманд шайхнинг олдига бориб, ҳаётидан арз қилиб насиҳат сýрабди. Шайх ҳазрат йигитга: "Борингдан эҳсон қилиб тургин",- дебди. Йигит уйига келиб шайх билан бýлган суҳбатини онасига айтибди. Шунда йигитнинг онаси: "Ўғлим биз бир камбағал одамлар, ýзимиз эҳсонга мухтож бýлсак, нимани эҳсон қилишимиз мумкин",-дебди. Ўғил: “Донишманд шайх бекорга бир нарсани гапирмайди”, - деб фақирона бýлсада эҳсон қила бошлабди. Орадан бир муддат вақт ýтиб, шайхни бир чиройли бино сохиби зиёфатга чақирибди. Зиёфатга борган шайхни бир вақтлар ундан насиҳат сýраган камбағал, йигит кутиб олиб: "Сизнинг насиҳатингиз туфайли Аллоҳ ризқимизни  мýл-кýл қилиб берди, яна менга насиҳат қилинг",- дебди. Шунда донишманд шайх: "Молингга ҳаром аралашмасин, молингни ҳаромга сарфламагин, молингни доимо тозалаб тургин ва жамият олдида масъулиятингни  ёддан чиқармагин", - деб насиҳат қилибди ва сахий йигитнинг ҳақкига дуо қилибди.

Пешку туман “Ҳалим    Полвон”  жомеъ  масжид
имом-хатиби Хамраев Рустам
«орқага

Бухоро -
Бомдод: 04:45
Куёш: 05:36
Пешин: 13:10
Аср: 18:25
Шом: 20:10
Хуфтон: 21:40
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Telegram