ЭНГ КАТТА БОЙЛИК
26 август 2020 й.
993 марта ўқилди.
ЭНГ КАТТА БОЙЛИК
Бисмиллоҳир роҳманир роҳим
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинишича: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бир саҳобага: "Аллоҳ сенга тақсимлаган нарсага рози бӯлсанг, одамларнинг энг бойига айланасан", дедилар. (Термизий ривояти)
Ҳақиқий бой бӯлиш Аллоҳ тақсимлаган ризқга қаноат ва одамлар қӯлидаги нарсадан таъма қилмасликдир. Аллоҳ таоло бешта нарсани бешта нарсага боғлиқ қилган:
иззатни тоатга;
хорликни гуноҳларга;
ҳайбатни кечаси намоз ӯқишга;
ҳикматни очликка;
бойликни қаноатга.
Бир ориф фарзандига: "Эй ӯғлим! Қаноат қилса, қул ҳурдир ва таъма қилса, ҳур ҳам қулдир" деган.
Умар ибн Хаттоб "Эй одамлар, таъма бу фақирлик, қаноат бу бойликдир" деганлар.
Зуннуни Мисрий: "Ким қаноатли бӯлса ӯз замонасининг одамларидан хотиржам бӯлади ва яқинларидан олий бӯлади" деганлар. Олим ва орифларнинг улуғлиги ҳаётни дунё билан эмас, охират мезони билан ӯлчашларидадир.
Абдуллоҳ ибн Аббосдан ривоят қилинишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Тонг отгунича кимнинг энг катта ғами охират бӯлса, Аллоҳ таоло бойликни унинг икки кӯзи ӯртасига келтириб кӯяди" деганлар.
Аллох таборака ва таоло барчамизни таъма қилмоқликдан ӯз паноҳида асрасин.
Вобкент туман «Абдулазизхон» жомеъ масжид
имом-хатиби У. Шомуродов.
«орқага