ЭКСТРЕМИЗМ – ТИНЧЛИК КУШАНДАСИ
15 декабр 2022 й.
964 марта ўқилди.

 
ЭКСТРЕМИЗМ – ТИНЧЛИК КУШАНДАСИ

Маълумки, инсоният тарихида динни жорий бўлиши кишиларга пайғамбарлар орқали ахлоқий, эътиқодий, муомала маданиятлари, оила ва унинг тизими ҳамда ундан бошқа бир неча жамият учун лозим бўлган кўрсатмаларни бериб, ҳар бир замонда яхши яшаш ва салоҳият учун хизмат қилиб келади.
Жумладан ислом динининг ибодат қисмлари билан бир қаторда жамиятимизнинг салоҳияти, тинчлик-хотиржамлигига етакловчи тушунчасини ўзининг асосий ғояси ва шиорига айлантирган. Муқаддас Қуръони каримнинг бош мавзуларидан бири ана шу тинчлик осойишталикдир. Ҳамма даврда ҳам жамиятнинг ривожланиши, тараққий топиши халқнинг фаровон ва осойишта ҳаёт кечириши ана шу тинчликка боғлиқлиги барчага маълум.
Ҳозирги кунда диний ибодатларни мукаммал ва хотиржам адо этишимиз, ҳаётда кўзланган мақсад ва орзу-ҳавасларимизга эришишимиз ана шу улкан неъмат – тинчлик ва осойишталик сабабидан дейишимиз мумкин.
Инсоннинг оиласи тинч, яшаб турган манзил-макони осойишта экан унга оилани равнақи, фарзандларининг таълим-тарбияси, келажаги ва истиқболига олиб борувчи барча омилларга муяссар бўлажак.
Бундан ташқари жамиятда ҳаёт кечираётган одамларнинг ўзаро бир-бирларига бўлган ишонч ва садоқатлари, меҳр-мурувватларининг самимий бўлиши асосан хотиржам бўлишликка боғлиқдир. Шу маънода Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳадислариниг бирида тинчлик хотиржамлик энг катта неъмат эканлигини таъкидлаб: “Икки неъмат борки, кўпчилик инсонлар унинг қадрига етмайдилар, у-хотиржамлик ва сихат-саломатликдир”- деганлар. Демак инсонлар учун сув ва ҳаводек зарур сихат-саломатлик ва тинчлик-осойишталик неъматларнинг қадр-қимматига ўта аҳамият бериши керак бўлган жиҳат эканлигини ҳадиси шарифда таъкидланмоқда.
Ана шу кўрсатма талабидан келиб  чиқиб, мўмин мусулмонлар кундалик ибодатларида яратганга илтижо қилиб тинчлик-хотиржамликни, бахту саодатни, фаровон ҳаётни сўрашлик ҳар бир соф имон эгасининг мақсад ва матлаби бўлмоғи лозим.  Бу эзгу тилаклар ер юзидаги барча олий ҳиммат инсонларнинг ҳоҳиш иродаси, талаб истагидир.
Зеро, динда адашиш, нотўғри ақидаларга эргашиш жорий муқаддас динимизни кўрсатмаларини инкор қилишлик бўлиб, пировард натижада инсоннинг ўзига ва ўзгаларга зулм қилишликка олиб келади. Айни пайтда шу маънода Парвардигор зулмдан қайтариб: “Аллоҳ оламда ҳеч қандай зулмни бўлишини ҳоҳламайди” (Оли Имрон сураси, 108-оят)-деб, ўзига ва ўзгаларга зулм қилишликдан қайтармоқда. 
Юқоридаги илоҳий далилларда зулм ва ёмонлик Аллоҳнинг қайтарган ва қилиниши мумкин бўлмаган ахлоқлар экани кўриниб турибди.
Ҳақиқатда ислом дини ҳар қандай шароитда экстремистик ҳаракатлар – зулм келтирувчи ҳаракатларни амалга оширишга мутлақо рухсат қилмайди.
Шундай пурмаъно инсонпарварлик таълимотлари динимизда бўла туриб афсуски, Аллоҳ таолони улуғ неъмати бўлмиш тинчликдан ҳамма ҳам баробар баҳраманд эмас. Чунки дунёни турли бурчакларида қон тўкилишлар содир бўлмоқда.
Бу хунрезликларни дунё бўйлаб амалга оширилиши террористик кучларнинг муқаддас Ислом дини ниқоби остида содир этиши билан боғлиқ бўлмоқда. Бунинг оқибатида минглаб бегуноҳ одамлар қурбон бўлмоқда. Муқаддас динимизда ҳеч қадай гуноҳи, айби бўлмаган одамнинг ҳаётига зомин бўлиш Бузғунчиликнинг энг улкан кўриниши ҳисобланади. Аллоҳ таъоло бундай огоҳлантиради: “Кимки бирон жонни ўлдирмаган ва ерда бузғунчилик қилмаган одамни ўлдирса, демак гўё барча одамларни ўлдирибди ва кимки унга ҳаёт ато этса, (яъни ўлдиришдан бош тортса), демак, гўё барча одамларга ҳаёт берибди” (Моида сураси, 32-оят). Демак, минглаб бегуноҳ кишиларнинг умрига зомин бўлаётган кимсаларнинг гуноҳлари улкандир. Қуръони Карим таълим берадики, ҳар қандай шаклдаги зулм ва зўравонлик Ислом динига бутунлай зиддир. Бирор мусулмон ана шундай жиноятни содир этиши асло мумкин эмас. Шунингдек, солиҳ киши бошқа одамларни жиноят қилишдан қайтаришга Аллоҳ таъоло олдида масъулдир. Ҳар бир имонли кишининг бурчи ер юзида бузғунчиликка йўл қўймаслик, дунёда фаровонлик ва осойишталикни қарор топтириш учун ҳаракат қилишдан иборат.

Ромитан туман “Хокимулломир” жомеъ масжид

имом-хатиби Ғолиб Муротов 

«орқага

Бухоро -
Бомдод: 06:40
Куёш: 07:20
Пешин: 13:10
Аср: 16:00
Шом: 17:35
Хуфтон: 19:15
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Telegram