Экстремизмнинг хатари
09 июл 2020 й.
1011 марта ўқилди.

 

Экстремизмнинг хатари

Бугун дунёда кўплаб бузғунчи оқимлар муқаддас Ислом динини ниқоб қилиб, бегуноҳ инсонларнинг қонини тўкмоқдалар. Ҳозир дунёда 500 дан ортиқ экстремистик, фундаменталистик ва террорчи ташкилотлар мавжуд бўлса, уларнинг тахминан 80% Ислом дини ниқоби остида фаолият юритади. Бу оқимларни бир сўз билан динбузарлар деб, аташ мумкин. Улар ўзларига турли номларни кўйиб диний шиорларни байроқ қилиб оладилар-у, лекин қилаётган ишлари динимизга зиддир. Сўнги йилларда "Салафи солиҳларга эргашиш" шиорини ниқоб қилиб олган, "Салафийлик" оқимидагилар Қуръон оятларини сўзма-сўз талқин қилиб, оятларнинг мажозий маъноларини рад этадилар. Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам мавлидларини нишонлашга қарши, ўзларига эргашмаган мусулмонларни кофирликка айблайдилар. Бошқа бузғунчи оқимларнинг мақсади ҳам, фаолияти динимиз кўрсатмаларига мутлақо зид эканлигини ҳаёт тасдиқламоқда. Бузғунчи оқимлар дунё халқига фақат ёмонлик, вайроналик ва мотам келтирмоқда. Улар айни кунда чет мамлакатларда ишлаётган ватандошларимиз орасига кириб, юртимиздаги ислоҳотларни кўролмай кичкина муаммоларни бўртириб кўрсатишга уринмоқдалар. Ислом сўзининг луғавий маъноларидан бири "тинчликдир", у одамларни ҳеч қачон бузғунчиликка, қотилликка ундамаган ва ундамайди. Аллоҳ Таоло Қуръони Каримда бегуноҳ одамларни қонини тўкишни қоралаб, шундай марҳамат қилади: "Кимда-ким касддан бир мўминни ўлдирса, унинг жазоси жаҳаннамда абадий қолишдир. Яна Унга Аллоҳ ғазаб қилгай, ланатлагай ва унга улкан азобни тайёрлаб қўйган". (Нисо сураси, 93-оят)

Ғиждувон туман "Тошмасжид" жомеъ масжид
имом - хатиби Л.Рахмонов
«орқага

Бухоро -
Бомдод: 07:00
Куёш: 07:47
Пешин: 13:10
Аср: 16:00
Шом: 17:25
Хуфтон: 19:00
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Telegram