ЭЗГУЛИККА ЧОРЛОВЧИ ОМИЛ
15 август 2018 й.
1896 марта ўқилди.

 


ЭЗГУЛИККА ЧОРЛОВЧИ ОМИЛ

Маънавият кишининг ҳақиқаий қиёфасини кўрсатиб берадиган, кишини ички дунёси иродасини бақувват қиладиган беқиёс ва бетакрор омилки, уни юксалтириш, бойитиб бориш кишини камолотга элтади. Қуйида кишининг маънавияти юксалишига энг катта восита борасида фикр юритиб ўтамиз.
Дарҳақиқат, инсонни маънавияти юқори бўлса, унинг қалби соф бўлади. Омма орасида ўзининг муносиб ўрнига эга бўлади. Чунончи, маънавият инсонни қалбини софлайдиган, ички дунёси-иродасини бақувват қиладиган беқиёс кучдирки, бунга муҳтарам Президентимиз кўп ўринларда урғу берганлар. Шундай экан уни юксалтириш борасида қайғуриш ўзининг келажагини ўйлаган, ўзини таниган, бир сўз билан айтганда ақлли кишининг иши дейиш мумкин. Хўш, маънавиятни юксалтириш учун аслида нима қилиш керак ва нималардан восита сифатида фойдаланиш керак деган саволга, биринчи навбатда китоб ўқиш керак деб жавоб берилади. Ҳақиқатдан ҳам шундай, киши маънавиятини юксалишидаги энг олий восита бу китоб мутолаъа қилишдир. Зеро, Пайғамбаримиз (с.а.в)га илк ваҳий нозил бўлишига эътибор қаратадиган бўлсак, Оламларни яратган, борлиқ борасида ҳаммадан кўра яхшироқ билувчи Зот Аллоҳ таоло илк ваҳийни «ЎҚИ» деб нозил қилди!
Дарҳақиқат китоб ўқиш кишини қалб кўзини очади. Эзгуликка чорлайди. Энг катта фойдаларидан биттаси шуки у билимсизликдан қутқаради. Олимларнинг тадқиқотларига кўра китоб мутолаъа қилишнинг машҳур ва энг кўпроқ керакли тарафлари рўйхати тузилди.
У қуйидаги кўринишда эди:
1. Мутолаа асабни тинчлантиради.
2. Мутолаа уйқусизликдан қутулишга ёрдам беради.
3. Мутолаа қалбни юмшатади.
4. Мутолаа мия фаолиятини яхшилайди.
5. Мутолаа тушкунликка қарши курашишга ёрдам беради.
6. Мутолаа инсонни гўзаллаштиради.
7. Мутолаа ҳаётдаги мақсадини англашга ва қийинчиликларни енгишга ёрдам беради.
8. Китоб ўқийдиган инсонлар ҳаётда фаол бўлишади.
9. Мутолаа хотирани ва фикрлаш қобилиятини яхшилайди.
10. Мутолаа ёзувчилик қобилиятини ривожлантиради.
11. Мутолаа чет тилини ўрганишни осонлаштиради.
12. Мутолаа тинглаш қобилиятини ривожлантиради.
13. Мутолаа ижодкорлик қобилиятини ривожлантиради.
14. Биргаликда китоб ўқиш ота-оналар ва болаларнинг ўзаро муносабатларини яхшилайди.
15. Мутолаа молиявий қийинчиликларни бартараф этишда ёрдам беради.
16. Кўп китоб ўқийдиган болалар дарсларни яхши ўзлаштиришади.
17. Мутолаа жиноятчиликнинг олдини олади.
18. Мутолаа яхши ҳикоянависга айлантиради.
Бу рўйхатни ҳали узоқ давом эттириш мумкин. Чунки, мутолаъанинг манфаати жуда кўп. Бу борада уламоларнинг ҳаётларига назар ташлашимиз кўпроқ манфаат келтиради.
Улуғликка эришган қайсики олимни кўрган ёки эшитган бўлсак албатта уларни китобга ошно эканлигини ҳам биламиз. Мисол тариқасида бир воқеани келтириб ўтайлик, Беҳбудий ҳазратлари ўзларининг сўнгги онларини яшаётгандилар.  Яқинлари ёнларига келиб «Ҳазрат, кўнглингиз нимани тусаяпти?» деб сўрадилар. Аллома эса, «КИТОООБ» деб жавоб берган эканлар!..
Китоб мутолаа қилган киши ҳаётда ўз йўлини белгилаб олган бўлади. Бировларни дилини оғритадиган, кўр-кўрона бировга эргашадиган бўлмайди. Ватанига, элига, юртига, ота-онасига ва албатта дини-эътиқодига мустаҳкам бўлади. Турли ўлкаларда бўлаётган кўнгилсизликларнинг барчаси айнан маънавиятсизликдан, илмсизликдан келиб чиқмоқда.
Китоб мутолаъа қилган кишида энг қимматбаҳо бойлик бўлмиш – илм ҳосил бўлади. Илм — бу ҳикмат, поклик рамзи, илмсизлик жоҳилликдир. 
Илм олийжаноб ва савоб иш. Ҳаттоки, илм олишни динимизда ибодат,тақводан афзал кўрилади. Чунки, илм диннинг асосини, устунини ташкил этади. Илм ҳикмат, илм фазилат, илм диннинг ривожини, унинг тарқалишини таъминлайди. Илмни ўқиш, такрорлаш, ёзиш билан мустаҳкамлаш, чуқурлаштириш лозим. Илм янгиланиб турмаса, фойдасиз бўлиб қолади. 
Умуман, исломда илм-фанни эгаллаш, маърифатли бўлиш жуда савобли иш экани таъкидланади. Ҳадисларда «садақанинг афзали мўмин киши илм ўрганиб, сўнг бошқа мўминларга ҳам ўргатишидир», дейилади.
Муҳаммад Хоразмий, Аҳмад Фарғоний, Абу Наср Форобий, Беруний, Ибн Сино, Имом ал-Бухорий, Имомат-Термизий, Абу Язид Тайфур ал-Бистомий, Имом Ғаззолий, Маҳмуд Кошғарий, Юсуф Хосҳожиб, Аҳмад Яссавий, Юсуф Ҳамадоний, Хожа Абдулхолиқ Ғиждувоний, Баҳоуддин Нақшбанд, Мирзо Улуғбек, Али Қушчи, Бобур Мирзо, Алишер Навоий, Беҳбудий, Мунавварқори каби улуғ зотлар ҳаёт тарзи, илм учун фидойилиги, эътиқодининг поклиги билан барчага ибрат бўлганлигини билиб олиш мумкин. Демак, диний ва дунёвий маърифатни жам қилган, ана шу ҳар  икки илмни эгаллаган кишининг икки дунёси ободдир.
Мустақиллик туфайли фарзандларимизни дунёвий билимлар билан бир қаторда, Имом Бухорий тўплаган ҳадислар, Нақшбанд таълимоти, Термизий ўгитлари, Яссавий ҳикматлари, Имом Ғаззолийнинг дин ва дунё ҳақидаги қарашлари, Юсуф Ҳамадонийнинг тасаввуфи, Имом Мотуридийнинг ҳидоят каломи, Ғиждувонийнинг таълим-тарбияга оид ўгитлари асосида тарбия қилиш имконигаэгабўлдик. Мана шундай бебаҳо неъматлардан фойдаланмай, қайда йўқ интернетдан илм излаш бемаъниликдан ўзгаси эмас.
Мулоҳазаларимизга якун ясар эканмиз, инсониятни қоронғу ҳаётини нурафшон айланишига, жоҳилият деб аталмиш энг ёмон ботқоқдан озод бўлишига, энг олий фазилатлардан бири бўлмиш меҳр-мурувватни пайдо қиладиган, киши ҳаёти мобайнида интилиб яшайдиган марра «камолот»га элтадиган восита ҳисобланмиш «КИТОБ ЎҚИШ»ни ўзингизга одат қилинг ва яқинларингиз, хоссатан фарзандларингизни одатлантиринг.

Бухоро шаҳар «Халифа Худайдод»
масжиди имом-хатиби О.Саъдуллаев 
 
«орқага

Бухоро -
Бомдод: 07:00
Куёш: 07:47
Пешин: 13:10
Аср: 16:00
Шом: 17:25
Хуфтон: 19:00
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Telegram