Фарзанд камоли – оила жамоли
30 август 2018 й.
«орқага
2330 марта ўқилди.
Фарзанд камоли – оила жамоли
Қуръони каримда бундай мархамат қилинади: “Албатта, Аллоҳ таоло адолатга, эзгу ишга ва қариндошга яхшилик қилишга буюради хамда бузғунчилик, ёвуз ишлар ва зулмдан қайтаради. Эслатма олурсиз, деб (У) сизларга (доимо) насихат қилур” (Наҳл 90).
Пайғамбаримиз Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) бундай марҳамат қилганлар: "Фарзандларингизга шаръан буюрилган ва қайтарилган нарсаларга риоя қилишни айтинглар, ана шу ишингиз уларни дўзахдан сақлаганингиз бўлади” (Ибн Жарир ривояти).Ёшлар тарбиясидаги энг биринчи ҳимоячи, йўл-йўриқ кўрсатувчи ота-она бўлади. Чунки бола тасаввурида одоб-ахлоқ намуналари, яхшилик уруғлари орқали шаклланади. Эътибордан четда қолдирилган фарзанд ёмон муҳит таъсирига тушиши табиий. Оқибатда эса нафс қурбонига айланиб, ҳаётини издан чиқариши ҳеч гапмас.
Фарзандлари маънавий бой мамлакатда ривожланиш, тараққиёт бўлади. Усома (розияллоху анҳу) ривоят қилади: «Мен Расулуллоҳнинг (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ёнларида бўлганимда, бадавийлар сўрашди: “Ё Расулуллоҳ! Инсонга берилган энг яхши нарса нима?” Пайғамбаримиз (алайҳиссалом) марҳамат қилдилар: “Гўзал хулқ"» (Имоми Аъзам).
Шундай экан, фарзандларимизни гўзал хулқли, ватанпарвар, пок эътиқодли қилиб тарбиялаш ҳар биримизнинг зиммамиздаги муҳимвазифадир. Болаларни ёшлигидан касб-хунарга жалб этиш, тили ва кўли билан бошқаларга зарар етказишдан сақланишнинг муҳимлигини уқтириш зарур.
Жарир (розияллоду анду) ривоят дилади: Пайгамбаримиз (алайҳиссалом): «Сизлардан менга энг маҳбубингиз ва қиёмат куни менга энг яқинингиз хулқи чиройли булганингиздир. Сизлардан менга энг ёқмайдиганингиз ва қиёмат куни мендан энг узоқ турадиганингиз сергап, тили узун ва мутафайҳингиздир”, дедилар. “Ё Расулуллоҳ, сергап ва тили узун кимлигини биламиз. Аммо мутафайҳингиз ким бўлади?” деб сўрашди. Пайғамбаримиз (алайҳиссалом): “Улар мутакаббирлардир”, дедилар» (Имом Термызий).
Ёшлигидан ҳалим, беозор бўлиб тарбия топган бола катталарга ҳурмат кўрсатиб, ўзидан кичикларга иззатли бўлишга уринади. Ҳикматларда, қиз ҳаёси билан, йигит илми ва одоби билан гўзалдир, дейилган. Аллоҳ таоло барчаларимизга фарзандларимиз камолини кўриб юришни насиб этсин!
Когон шаҳар “Алишер Навоий”
жомеъ масжиди имом хатиби