Фарзанд тарбиясида огоҳ бўлайлик!
27 август 2018 й.
«орқага
2235 марта ўқилди.
Фарзанд тарбиясида огоҳ бўлайлик!
Фарзанд Аллоҳ таоло бандасига инъом қилган неъматлар ичида улуғ неъмат, дунё ҳаётининг зийнатидир. Ҳақиқий чиройли тарбия олган фарзандни жаннат райҳонлари деб мақталади. Аксинча бўлса ўзини ҳам , бошқаларни ҳам ҳурмат қилмайдиган , инсоният фитратидан узоқ, одоби ахлоқи бузуқ болалар жамиятнинг зараркунандларига айланадилар. Шунинг учун динимиз фарзанд тарбиясига алоҳида эътибор қаратади ва бу ота- оналарнинг жамият олдидаги бурчлари эканлигини англатади.
Фарзандларимизни ёшлик чоғларида эркалаб кўнглимиз ҳузур қилса. Катта бўлиб вояга етганларида уларни ёрдамларидан баҳраманд бўламиз, вафот этганимиздан сўнг уларни сайъ ҳаракатлари туфайли номаи-аъмолларимизга ажри савобларимиз зиёда бўлади. Инсоният жисмонан ҳам руҳан ҳам ақлан ҳам баркамол бўлиб комилликка етишида асосан ёшлиги пойдевор бўлади.
Исломда фарзанд тарбияси ҳали бола дунёга келмасдан бошланади.Фарзандни ҳақиқий инсон, чинакам солиҳ, диёнатли қилиб тарбиялашни истаган ота энг аввало иймони бут, солиҳа аёлни танлаб олиши керак. Бола дунёга келгандан кейин бу улуғ неъмат учун шукрона қилиши, боланинг қулоғига азон айтиш, чиройли маъноли исм қўйиш, биринчи кундан ҳалол ризқлантириш фарзанд тарбиясида энг асосий вазифадир.
Пайғамбаримиз (САВ) ўзлари: “Мен яхши хулқларни мукаммал қилиш учун юборилганман” , деганлар.
Давримизнинг атоқли олимларидан бири фарзанд тарбиясида шундай фикр билдирган: “Болага энг аввало ахлоқий қоидаларни ўргатиш жоиз. Бунга эътибор берилмаса, ўғил қизимиз лоқайд , ўйламай иш қиладиган бағритош ва очкўзлик каби ёмон иллатлар қурбонига айланади. Чунки у улғайганда бу иллатлардан қутилиш қийин бўлади, чунки бу ахлоқсизликлар уни тарбиясига чуқур сингиб бўлади. Агар фарзандимизни барча воситаларни ишга солиб иллатлардан халос бўлмаса жамият олдида шарманда бўлади”, деган.
Муқаддас ислом таълимотига суянган ҳолда фарзандларимизни одоб ахлоқларини чиройли қилишга ҳаракат қилайлик .
Жондор туман «Турсунбобо» жомеъ
масжиди имом хатиби Рахманов Баҳриддин















