ФАРЗАНДНИ САХОВАТГА ЎРГАТИШ
12 июн 2020 й.
980 марта ўқилди.
ФАРЗАНДНИ САХОВАТГА ЎРГАТИШ
Бир куни бир қўшни олим қўшнисидан “Бир пиёла асал бериб турсангиз, дори учун”, деганида, ҳалиги илмли зот: “Бир товоқ асал қўшниникига чиқариб беринглар”, дебдилар. Болалари сўрабди: “Отажон, қўшни бир пиёла сўради, сиз бўлсангиз бир товоқ юбордингиз, бир пиёла берсангиз бўлмайдими?" Шунда олим жавоб берибди: “Эй ўғилчам, қўшни ҳимматига яраша сўради, мен ҳимматимга яраша бердим”
Бир отанинг олдига ўртоғи келиб:
🌿Эй биродар, кеча сизни излаб келувдим, тополмадим.
🌿Ҳа нима эди?
🌿 Қарзимиз бор шуни узиш учун бир мунча пул бериб турсангиз
🌿 Хўп бўлади, мана пул қарзингизни узинг, деб берибдилар-да у кетгандан кейин йиғлабдилар. Буни кўрган фарзандлари:
🌿Ота, пулни ўзингиз бериб яна нима учун йиғламоқдасиз?
🌿 Гапини эшитмадингда, болам, кеча ҳам бизни излаб келган экан. Ахир улар бизни эмас, балки аслида биз уларни излашимиз керак деб жавоб берибдилар.
Мана бу отанинг амали фарзандига ибрат бўлиб хизмат қилди. Амал билан бир бора кўрсатилган яхшилик, минг бор айтилган сўздан кўра афзалроқ ва таъсирчанроқ бўлади.
Ромитан туман бош имом-хатиби Б. Жўраев.
«орқага