Фарзанднинг ота-она олдидаги бурчлари
25 сентябр 2020 й.
1196 марта ўқилди.

 

Фарзанднинг ота-она олдидаги бурчлари

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим
Ота-она фарзанди учун ҳамма нарсадан воз кечишга тайёр, динимизда уларнинг дуосини олиш, хизматида туриш ва ардоқлашга буюрилади. Бу борада Қуръони каримда шундай марҳамат қилинади: "Роббингиз, унинг ўзигагина ибодат килишингизни ҳамда ота-онага яхшилик қилишни амр этди. Агар уларнинг бири ёки ҳар иккиси ҳузурингда кексалик ёшига етсалар, уларга "уф!..." дема ва уларни жеркима! Уларга (доимо) ёқимли сўз айт! Уларга, меҳрибонлик билан, хорлик қанотини паст тут ва (дуода) айт: "Эй Роббим! Мени (улар) гўдаклик чоғимда тарбиялаганларидек, Сен ҳам уларга раҳм қилгин!" (Исро сураси, 23-24 оятлар). 
Ота-онага яхшилик қилиш шу қадар улуғ амал эканки, Аллохга ибодат қилишдан кейинги ўринга зикр этилмоқда. Шунинг учун фарзанд ота-онаси олдида ҳеч қачон "уф!..." тортиш керак эмас. Уламоларимиз оятдаги "уф!..."ни шархлар экан, унда иккита маъноси бор. Биринчидан ота-онага сўз айтиб, беҳурмат қилма, иккинчидан улар болам оғир аҳволга тушибди деб, озорланади, деганидир. Яна бир оятда шундай дейилган; "Унга (Аллоҳга) бирор нарсани шерик қилмангиз, ота-онага яхшилик қилингиз" (Анъом сураси, 151-оят). 
Ота-онага итоат этиш, уларга яхши муомалада бўлиш ҳақида Пайғамбаримиздан кўпгина ҳадислар ворид бўлган. Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу ривоят қилади: "Пайғамбаримиздан амалларнинг қайси бири афзал? деб сўрадим. "Вақтида ўқилган намоз", дедилар. "Кейин нима?" дедим. Ота-онага яхшилик қилиш дедилар. 
Ота-онани ҳақорат қилиш эса улкан гуноҳ ҳиссобланади. Расулуллоҳ  соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Кабира гуноҳларнинг энг улкани киши ўз  ота-онасини лаънатлашидир деганларида, «Ё Аллоҳнинг Расули, киши  ота-онасини қандай қилиб лаънатлайди?» дейишди. Шунда у зот:  «Киши бошқа одамнинг отасини сўкади, у ҳам (ўша сўкканнинг) ота ва онасини сўкади», дедилар. (Бухорий ривояти) 
Ота-она вафот этганидан кейин хам фарзанднинг улар олдидаги бурчлари тугамайди. Абу Усайддан ривоят қилинади: "Расулуллоҳнинг ҳузурига Бани Салама қабиласидан бир киши келди. Мен у зотнинг олдиларига эдим . Келган киши сўради: 
- Ё Расулуллоҳ! Ота-онам ўтиб кетдилар. Зиммамда уларга яхшилик қилишимдан бирор нарса қолдими?-деди.
Расулуллоҳ унга:
-Ха! Тўрт нарса қолди уларнинг ҳаққига дуо қилмоғинг уларга истиғфор айтмоғинг, икковларидан кейин ваъдаларини бажармоғинг, икковлари томонидан сенга қариндош бўлганларга силаи раҳм қилмоғинг. Бас бунга амал қил!- дедилар. 
“Банда ота-онаси ҳақига дуо қилишни тарк қилса, унинг ризқи узилади”. (Дайламий ривояти)
Дунё мисли чархпалак ота-оналаримизни қанчалик ҳурмат қилсак авлодларимиздан шунга яраша эьзоз топамиз сўзимнинг охирида буюк бобокалонимиз Алишер Навоийнинг қуйидаги сатрларини келтириб ўтмоқчиман 
Бошни фидо айла, ато бошига, жисмни қил сатқа ано қошига.
Тун-кунингга айлагали нур-фош, бирисин ой айла бирисин қуёш.

Ромитан туман “Хокимулломир” жомеъ масжид
имом хатиби Ғолиб Муротов
«орқага

Бухоро -
Бомдод: 05:00
Куёш: 05:47
Пешин: 13:10
Аср: 18:00
Шом: 19:40
Хуфтон: 21:20
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Telegram