ФИТНА ЖИНОЯТДИР
11 январ 2022 й.
607 марта ўқилди.

 ФИТНА  ЖИНОЯТДИР

 
Динимизнинг икки муқаддас манбаи – Қуръон ва суннатда одамлар орасини ислоҳ қилиш энг катта савоб амаллардан экани ва аксинча, кишилар орасини бузиш, бир-бирига гиж-гижлаш эса улкан гуноҳлиги таъкидланган. Инсонлар орасини бузиш фитна ҳисобланади. Фитна маънавий жиноят ҳисобланади. Унинг дастидан юртлар, маҳалла-кўй, оила, ҳаттоки, бутун бошли мамлакат пароканда бўлиб кетиши мумкин. 
Кимларгадир яқин бўлиш ва баъзи мақсадларга етишишдек ғаразни кўзлаб, ўз юрти, ватани, бир мўмин биродари, дўсти, ҳамкасби, қариндошига туҳмат қилиш, гап ташиш, чақимчилик қилиш қабр азобига сабаб бўлади. 
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Чақимчи жаннатга кирмайди...” деганлар (Имом Муслим ривояти). Киши фитна қилиб, ҳавои нафси йўлида ўзи яшаб турган юрти, маҳалласи, оиласи, таълим олаётган маскани, ризқланиб турган иш жойининг маънавий ҳаётини булғаши, у ердаги инсонларни бир бирига ишончи йўқолишига сабаб бўлувчи носоғлом муҳитни юзага келтириши нонкўрликҳамдир. 
Ҳар қандай гуноҳ ишга қўлимиз, тилимиз ҳеч бўлмаса қалбан қарши туришга буюрилганмиз, бир биримизни яхшиликка чақириб, ёмонликдан қайтариш мўминлик бурчимиздир. Шундай экан, фитна қўзғалгани ҳамон уни тарқалиши учун карнай бўлиш ўрнига дарҳол ёйилишига тўсиқ бўлиб, фитна қўзғатаётганларни инсофга чақиришимиз керак. Бугунги кунда, фитнанинг уяси бўлган ижтимоий тармоқлардан тўғри фойдаланиб ва фарзандларимизга ҳам тўғри фойдаланишни ўргатиш ҳар биримизга лозимдир. Фитна қилиш каби қабиҳ ишларнинг жавоби оғир, азоби қаттиқдир. Арзимас ва ўткинчи дунё матоҳини кўзлаб, қабиҳ ишлар билан шуғулланиб юрганлар, нафақат абадий охират саодатини қўлдан беришяпти, балки, шу дунёдаёқ хор-у зор бўлишларини эсдан чиқармасинлар, зеро, Аллоҳнинг адолат тарозуси бордир. 
Залзаа сурасида “Бас, кими-ки дунёда зарра миқдорида яхшилик қилган бўлса, (қиёматда) уни кўрар, кимки зарра миқдорида ёмонлик қилган бўлса, уни ҳам кўрар.” (7-8-оятлар). Ижтимоий тармоқлардаги фитналардан доимо огоҳ бўлайлик. 
 
Ромитан туман “Хокимулломир” жомеъ масжид
имом-хатиби Ғолиб Муротов
 
«орқага

Бухоро -
Бомдод: 04:45
Куёш: 05:35
Пешин: 13:10
Аср: 18:25
Шом: 20:10
Хуфтон: 21:40
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Telegram