Фитнага алданманг
08 май 2023 й.
404 марта ўқилди.

 Фитнага алданманг

«Фитна» сўзи арабларда аслида олтинни ўтга тутиб, ёт моддалардан тозалашни англатар экан. Шундан келиб чиқиб, «фитна» сўзи имтиҳон, синов деган маъноларда ҳам ишлатиладиган бўлган. Фитна ёмон, кўнгилсиз ҳолат бўлиш билан бирга, у инсонларни имтиҳон қилади, сарагини саракка, пучагини пучакка ажратади. Бу ҳам илоҳий ирода, имтиҳон дунёсининг қонуни. Фитна пайтида одамларнинг асл ҳолати ошкор бўлади, қалбида яшириниб ётган чўкиндилари юзага қалқийди, бор сурати намоён бўлади. Буни ҳар бир ҳолатда кузатиш мумкин.
Фитначилар атайлаб, ғаразли ниятда ҳар хил маълумотларни тарқатади. Биз эса билиб-билмай уларни улашиб, душман тегирмонига сув қуямиз. Аслида эса бу ерда ҳам синов бор. Биз аввало ўша хабарнинг қанчалар рост эканини аниқлаб, кейин у ҳақда сўз очишимиз керак бўлади. Ўзимизга савол бериб кўрайлик – «Бу хабарни етказишдан мақсадим, ниятим нима? Даъвода Аллоҳ таолонинг розилигини истайман деймиз, хўш, шу хабарни ёйиш ушбу мақсадга жавоб берадими? Бундан мусулмонларга манфаат борми? Манфаат-ку майли, зарар етиб қолмайдими? Шаръий нуқтаи назардан бу ишнинг зарурати борми?»...
Аллоҳ таоло :
«Эй иймон келтирганлар! Агар фосиқ хабар келтирса, аниқлаб кўринглар, билмасдан бир қавмга мусибат етказиб қўйиб, қилганингизга надомат чекиб қолманглар» (Ҳужурот сураси, 6-оят).. деган.
Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:сарвари олам алайҳиссалом «Кишининг ёлғончи бўлишига эшитган нарсасини гапиравериши кифоя қилади». дедилар Азизлар бу дунёда ҳамиша синовда бўлишимизни  англаб етишимиз лозим. Ҳар бир ақлу идрокли киши буни кузата олади. Шундай экан алданиб қолмайлик. 

"Қиз Биби" масжиди имом-хатиби Собир Рахимов

 

«орқага

Бухоро -
Бомдод: 05:50
Куёш: 06:40
Пешин: 13:10
Аср: 17:30
Шом: 19:10
Хуфтон: 20:30
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Telegram