Фолбинлик ҳақида
10 июл 2020 й.
1329 марта ўқилди.

 

Фолбинлик ҳақида

Фолбинлик ҳакида аввало қисқача урғу бериб ўтсак, нима ўзи у. Фолбин деганда ромчи, номаълум нарсаларни билиб олишнинг турли усуллари ёки олдиндан воқеа-ҳодисани башорат қилишга айтилади. Фолбинлик, коҳинлик, мунажжимлик Исломдан аввал ҳам маълум ва машҳур эди. Улар кишиларнинг буюмлари йўқолса, топиш учун турли усулларни қўллаб, пулларини олишарди ва шунга ўхшаш кўп ёлғонлар тўқишарди. Шунингдек, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламни ҳам дунёга келишлари қачон ва қай вақт эканлигини олдиндан белгилаб айтишган. Фил воқеасидан қирқ кундан сўнг дунёга келишлари, араб эканликлари у кишига янгиликлар ёки мўжизалар содир этилишини айтиб ўтганлар. Чунки олдинги илоҳий китобларда, у кишининг келишлари ҳақида баъзи бир хабарлар бор эди. Ўша замонда мунажжимлар, коҳинлар жуда машҳур кишилардан саналган. Уларнинг машҳурлари Арабистон, Рим, Юнонистон ва Европада, Ўрта Осиёда, Ҳиндистон, Эронда ҳам бор эди. Жамият тараққиётининг илк босқичларида деҳқонлар ва чорвадорлар фол очиш йўли билан экинлар ҳосилдорлиги ва чорва маҳсулдорлигини белгилашга ҳаракат қилганлар ёки баъзи кишиларнинг буюмлари йўқолиб қолса, улар ҳам "арроф" деб аталувчи коҳинларга мурожаат қилишган эканлар. Билиниб турибдики, Ер юзида ширк ўша замонларда аянчли ҳолда бўлганда, Аллоҳ Таоло бунга, гўзал Ислом дини ила нуқта кўйди ва Ўзига ибодат қилишликка тарғиб қилди. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қиладилар. Қатом ибн Кабийсадан у киши ўз отасидан ривоят қилади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Чизиқ чизиб, тош билан ва қуш билан фол очиш, Аллоҳдан бошқага ибодат қилишдандир", - дедилар. (Имом Насоий ривояти).
 Фол очишнинг турлари ҳар хил бўлган, юқоридаги ҳадисда уч хили келтириляпти, ҳозирги замонамизда буларнинг мингдан ортиғини санашимиз мумкин. Фолбинлик ғайри илм бўлиб, муқаддас Ислом динимизда қораланади ҳамда қайтарилади. Шариатга мувофиқ иш олиб борган одам олий даражаларга эришади. Шариатга хилоф иш қилганлар эса, икки дунёда ҳам саодатга эриша олмайди. Аллоҳ барчамизни тўғри эътиқод-у иймонда бардавом айласин! 

Бухоро шаҳар “Тагбандбофон” жомеъ масжид
имом-хатиби Кароматов.С
«орқага

Бухоро -
Бомдод: 06:45
Куёш: 07:40
Пешин: 13:10
Аср: 16:40
Шом: 18:20
Хуфтон: 19:55
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Telegram