Фолбинликка исломнинг муносабати
27 август 2018 й.
1973 марта ўқилди.

 Фолбинликка исломнинг муносабати


Ислом динида сеҳр ва фолбинликка муносабатни англаш учун Қуръони Карим ва пайғамбаримиз Муҳаммад мустафо (соллаллоху алайхи ва салам) суннатларига мурожаат этиш лозим.
Ҳозирги даврга келиб одамлар фолбин ва ўзини табиб деб атаган одамлар хузурига шошадилар. Бундай инсонлар Аллохнинг каломидан бехабар шайтонга шогирд тутунган фолбинлар сўзларига қулоқ солмокдалар. Кишилар уларнинг олдига турли мақсадлар билан, келажакни билиш, турли дардларга шифо истаб борадилар ва алданиб қоладилар.
Энг ёмони улар бу холатга диний тус бериб, бирорта сура ёки дуоларни чала –чулпа ёдлаб олиб, қайта-қайта ўкийдилар. Оқибатта бу холат динга алоқаси бўлмаса хам,  оми одамлар бу динда бор экан деб, фолбинга ихлос қиладилар. Худдики улар дунёдаги барча муаммоларни хал килади. Қизига совчи келмаган оналар, иши юришмаган тижоратчи бир нарсасини йўқотиб қўйган хам, кечаси яхши ухлай олмаганлар хам, хуллас уларга кўпчилик мурожаат этади. Аммо оддий фаросат билан уйлаб кўришмайди, агар фолбин келажакни билса турли конларни топмайдими, қўлида турган ютуқ чиптасини химоя қатламини тагида нима борлигини билиб бойиб кетмайдими. Шу фолбин, башоратчиларнинг мижозлари ақлни ишлатиб тафаккур қилсалар, ўзлари эътикод килаётган фолбин ёки дуохон  ўзи бевалиги, оиласи бузулган яқин кишиларида шу муаммолар борлигини англар эдилар. Бу ҳақда ҳадисларнинг бирида шундай дейилади; Абдуллоҳ ибн Масъуд (розийаллоҳу анҳу) ривоят қилади: «Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Ким фол кўрувчининг ёки сеҳргарнинг олдига бориб, унинг айтганларини тасдиқласа, албатта, Муҳаммадга туширилган (Қуръон)га кофир бўлибди” деб айтдилар». Шундай қилиб, фол кўрувчилар ўзига ишонган инсонларни хонавайрон қилиш билан чекланиб қолмай, балки уларни иймонидан хам маҳрум этишади. Фолбин, башоратчи, дуохонларнинг зарари одамларнинг вақти, соғлиги, мол-мулкига зарар етказиб  бу жиддий зиддиятларга олиб боради. Масалан, боши оғриган одам фолбинга мурожаат килади, фолбин уни тиббий муолажага буюрмайди. Сизга илму–амал қилишибди дейди. Сизга ё қариндошлар, ё қўшни ёки бўлмаса иш жойингизда тупрокка дам солиб сочганлар дейди. Боши оғриган киши хаммадан шубхаланиб душманларини қидиради. Натижада жамиатда ўзаро иложсизлик ортиб боради. 
Шариатда бирор иш қилмоқчи бўлсангиз биладиганлар билан маслаҳатлашиб шундан сўнг Аллохга таваккал қилиш керак. Аллох таоло барчамизни ўзини тўғри йўлидан адаш тирмасин !  

Жондор туман «Исломхўжа» жомеъ 
масжиди имом хатиби Эргашев Наби
 
«орқага

Бухоро -
Бомдод: 07:00
Куёш: 07:47
Пешин: 13:10
Аср: 16:00
Шом: 17:25
Хуфтон: 19:00
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Telegram