Фурсат йўқ, азизлар!
16 июл 2025 й.
275 марта ўқилди.

Фурсат йўқ, азизлар!

Вақт энг қимматли ва энг тез сарфлана диган неъмат, йўқотгандан сўнг қайта топиб бўлмайди. Шу сабаб ҳар бир лаҳзани унумли ўтказиш, мақсадга йўналтирилган ҳолда фойдаланиш ҳаётда муваффақиятга эришишнинг асосий шартидир. Аллоҳ инсон ҳаётига зарур барча нарсаларни, жумладан, умрини, вақтини белгилаб, ҳисоблаб, чегараси, қадр-қиймати билан яратади. Бу ҳақда Қуръони каримда хабар бериб бундай дейди: “Унинг даргоҳида ҳар бир нарса ўлчовлидир”. Ислом динида вақтнинг қадри баланд бўлгани учун ҳам тонгда эрта уйғонишга тарғиб қилинган.
Одамзоднинг кундалик ҳаёти эрта тонгдан бошланиши, то қуёш чиққунича бўлган вақтда барака борлигига алоҳида аҳамият берилган. Баъзи донишмандлар “Манфурликнинг аломати вақтни зое қилишдир”, “Вақтинг кетди — бахтинг кетди”, деган. Ҳа, вақтни ғанимат билмаслик катта гуноҳдир. Вақтнинг қадрига етиш, уни беҳуда сарфламаслик учун нима қилиш керак? Аввало, вақтни ҳис қилиш учун маънавий тафаккур зарур. Яратган- 
нинг берган неъматлари шукрини адо этишга бир инсоннинг умри етмайди. Шундоқ экан, вақтни зое ўтказишга фурсат йўқ, азизлар! Беҳуда ўтказилган ҳар бир дақиқа охиратда инсоннинг зарарига ҳужжат бўлишини англамоғимиз шарт.
Ҳасан Басрий раҳматуллоҳи алайҳ ҳикматларидан бирида бундай дейилади: “Ҳар куни тонг ёришганда Ҳақ томонидан бир жарчи “Эй одам боласи! Мен янги кунман, сенинг барча амалингга гувоҳман. Мендан солиҳ амаллар қилиб фойдаланиб қол, чунки то қиёматгача қайтмайман”, деб жар солади. “Қиёмат яқинлашган сари вақт қисқаради”, дейди. Яъни 
маънавий нуқтаи назардан вақтнинг тез ўтиши инсонлар ҳаётида барака, мазмун ва ҳақиқий фойдали бандлик камайиши билан боғлиқ бўлиши мумкин. Шунинг учун ҳам вақтнинг қадрига етайлик, бир-биримизга муҳаббатли бўлиб яшаш учун вақтимизни яқинларимиздан, 
дўсту биродарларимиздан аямайлик.
Жобир ЭЛОВ, 
Бухоро вилояти бош имом-хатиби, 
Мир Араб олий мадрасаси ректори


 
«орқага

Бухоро -
Бомдод: 04:40
Куёш: 05:30
Пешин: 13:10
Аср: 18:30
Шом: 20:15
Хуфтон: 21:45
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Telegram