Ғийбат оғир жиноят
12 июн 2015 й.
2883 марта ўқилди.

 Ғийбат оғир жиноят

   Ғийбат инсон хулқидаги энг ёмон ва зарарли иллатлардандир. Ғийбатни қоралаб Аллоҳ таоло шундай дейди: “… ва бир-бирларингизни ғийбат қилманглар! Сизлардан бирон киши ўлган биродарининг гўштини ейишни яхши кўрадими?!  Ҳа, ёмон кўрасизлар! (Бас гуноҳи бундан-да ортиқ бўлган ғийбатни ҳам ёмон кўринг) Аллоҳдан қўрқинглар!”  (Ҳужурот сураси, 12-ият).
 
   Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Бир куни Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам: “Ғийбат нималигини биласизларми?” дедилар. “Аллоҳ ва Унинг Расули билувчи дейишди”. “Биродарингни ўзига ёқмаган нарса билан эслашинг”, дедилар. “Биродаримда мен айтган сифат бўлса-чи? ” дейишди. “Агар айтганинг унда бўлса ғийбат қилган бўласан, агар бўлмаса бўҳтон қилган бўласан”, дедилар  (Муслим ривоят қилган).
Абу Барза Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васалламдан шундай ривоят қилади: “Ҳасадлашманг, бир-бирингизни ёмон кўрманг, бир-бирингизга қараб нарх кўтарманг, бир-бирингизга орқа  ўгирманг. Бирингиз бошқангизни ғийбат қилмасин”.
 
Анас розияллоҳу анҳу айтади: “Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васалламшундай дедилар: “Исро кечаси юзларини тирноқлари билан юлаётган қавмнинг олдидан ўтдим ва : “Эй Жаброил, улар кимлар?” дедим. “Улар одамларни ғийбат қилган, обрўларине тўккан кимсалардир”, деб жавоб қилди Жаброил”.
 
Сулайм ибн Жобир айтади: “Пайғамбар соллоллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келдим ва: “Менга шундай бир яхшиликни ўргатингки, ундан манфаатланай”, дедим. У зот айтдилар: “Ҳеч бир яхшиликни ҳақир санама, ҳатто сув сўраганнинг идишига челагингдан сув қуйиб беришни ҳам. Биродарингга очиқ юз билан пешво чиқ ва кетганида уни ғийбат қилма”.
 
Баро айтади: “Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам бизга хутба қилдилар. Уни ҳатто уйлардаги жориялар ҳам эшитишди. Хутбада шундай дедилар: “Эй тили билан иймон келтириб, қалби билан иймон келтирмаганлар, мусулмонларни ғийбат қилманг, айбларини изламанг. Ким биродарининг айбини изласа, Аллоҳ унинг айбини топади ва уйининг тўрида шарманда қилиб қўяди”.
 
Айтилишича, Аллоҳ Мусо алайҳиссаломга шундай ваҳий қилди: “Ким ғийбатдан тавба қилиб ўлса, жаннатга охири кирадиган киши бўлади. Ким ғийбатга қасд қилиб ўлса, дўзахга биринчи кирадиган киши бўлади”.
 
Мубашшир Аҳмад 
 
«орқага

Бухоро -
Бомдод: 05:00
Куёш: 05:48
Пешин: 13:10
Аср: 18:00
Шом: 19:40
Хуфтон: 21:20
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Telegram