ҒИЙБАТДАН САҚЛАНАЙЛИК
08 ноябр 2021 й.
734 марта ўқилди.

 
ҒИЙБАТДАН САҚЛАНАЙЛИК
 
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Аллоҳ таолога ҳамду сано, Пайғамбаримизга дуруду саловотлар бӯлсин.
Аллоҳ таоло инсонларга сон-саноқсиз неъматларини берган. Улар ичида вужуднинг соғ-саломат бӯлиши энг улуғ неъматлардан биридир. Бу вужуд инсонларга берилган омонат ҳисобланиб, уни хаӣрли ишларга ишлатишга ва ёмон ишлардан сақлашга шариатимиз амр қилади.
Тил-инсоннинг жисман кичик, аммо масъулият ва вазифа жиҳатдан эътиборга молик аъзосидир. Шунинг учун ҳам Қуръони каримда Аллоҳ таоло уни миннат қилиб: "-Ахир, Биз унга икки кӯз, тил ва икки лаб ато қилмадикми"-дейди.
Тил билан қилинадиган улкан гуноҳлардан бири - ғийбатдир. Инсонларнинг обрӯ ва иззатларини сақлаш ичун ислом дини ғийбатни ҳаром қилган. Чунки ғайбат одамларнинг яширин айбларини ошкор қилиш ва уларнинг обрӯ - эътиборини тӯкишдан иборатдир. Расулуллоҳ сӯнги васиятлари бӯлган видолашув ҳажидаги хутбаларида ҳам буни алоҳида таъкидлаб шундай деганлар: "Албатта сизларнинг қонларингиз, молларингиз ва обрӯларингиз бир-бирларингизга ҳаромдир. Шу ойда, шу шаҳарда бу арафа кунининг ҳурматини сақлагандек, уларнинг ҳурматини сақланглар!"
Демак,бировнинг айбини ошкор қилувчи сӯзни туғри бӯлса ҳам айтиш жоиз эмас, чунки ғийбат бӯлади. Агар ёлғон бӯлса, туҳмат ва буҳтон бӯлгани учун гуноҳи ҳам икки ҳисса бӯлади.
Тил Аллоҳ таолони зикр қилиш, Қуръони Каримни тиловат қилиш, одамларни ҳидоят йӯлига чақириш, қисқа қилиб айтганда, Аллоҳ таоло рози бӯладиган ӯринда ишлатиш учун берилган. Аксинча, бошқаларга озор бериш, ғийбат, бӯхтон ва шу каби ёмон иллатлар учун берилмаган.Тилни қандай сӯзларга ишлатса ҳам, инсондан охиратда ҳисоб сӯралади. 
Бу ҳақда Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади: "-У бирор сӯзни талаффуз қилса, албатта, унинг олдида ҳозиру нозир бӯлган бир кузатувчи(сӯзни ёзиб олувчи фаришта) бордир. (Қоф сураси, 18 оят). 
Бугунги кунимизда бандалигимиз туфайли ҳар бир қадамимизда хатолар кӯп.Ҳеч бӯлмаганда тилимизни ёмон иллат булган ғийбатдан сақламоғимиз керак.
Аллоҳ таоло барчамизни ғийбатдан ва унинг ёмон оқибатларидан асраб, роҳи ростга бошласин.

Бухоро шаҳар “Сайфиддин Бохарзий” масжиди 

имом-хатиби Камолов Равшан 

«орқага

Бухоро -
Бомдод: 07:00
Куёш: 07:47
Пешин: 13:10
Аср: 16:00
Шом: 17:25
Хуфтон: 19:00
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Telegram