Ғийбатдан сақланайлик
03 апрел 2023 й.
404 марта ўқилди.

Ғийбатдан сақланайлик
 
Бисмиллахир рохманир рохим.
Аллох таоло инсонни ер юзига халифа килиб яратиб, унинг учун зарур бўлган барча нарсаларни-хаётни, оилани, тананинг азоларини, мол-дунёни ва хоказо -унга омонат килиб берди,хамда унга хиёнат килиш ва нотўгри жойларга ишлатишни оғир гунох деди.
Маьлумки, Аллохнинг улуғ неъматларидан бири тилдир. У Аллоҳни зикр килиш, Қурьон тиловат килиш, одамларни тугри йулга чакириш, киска килиб айтганда Аллоҳ рози бўладиган ўринда ишлатиш учун берилган. Аксинча,бошкаларга озор бериш, ғийбат, бўҳтон ва шу кабилар учун берилмаган.Тилни кандай сўзларга ишлатса хам, инсондан охиратда хисоб суралади. Бу хакда Аллох таоло шундай мархамат килади:
Яьни:" У бирор сўзни талаффуз қилса, албатта унинг олдида ҳозири нозир бир кузатувчи (сузни ёзиб олувчи фаришта) бордир"( Қоф сураси 18- оят)
Тил билан килинадиган улкан гунохлардан бири ғийбатдир. Инсонларнинг обру ва иззатларини саклаш учун Ислом дини гийбатни харом килди.Чунки гийбат одамларнинг яширин айбларини ошкор килиш ва уларнинг обрў- этиборини тукишдан иборатдир. Расулуллох ( с.а.в.) сўнги васиятлари бўлган видолашув хажидаги хутбаларида  хам буни алохида таькидлаб шундай деганлар:
Яьни: " Албатта сизларнинг қонларингиз, молларингиз ва обрўларингиз  бир-бирларингизга харомдир. Шу ойда, шу шахарда бу арафа кунининг хурматини саклагандек, уларнинг хам хурматини сакланглар!"
Демак бировнинг молини зулм билан ейиш кандай ёмон иш бўлса, унинг обрусига тажавуз килиш хам шундай манфур амаллардандир.
Аллох таоло Қурьони Каримда шундай мархамат килади:
Яьни:" Айримларингиз айримларни ғийбат қилмасин! Сизлардан бирон киши ўзининг лган биродарининг гўштини ейишни яхши курадими? ( Бас, гунохи бунданда ортик булган ғийбатни хам ёмон курингиз!)"(  Ҳужурот сураси).
Биламизки инсон хеч качон ўлимтик хайвон гуштини емайди. Агар гўшт инсонники бўлса, бутунлай ундан жирканади. Ўз туғишган биродарининг  ўлган ҳолатида  гўштини ейиш эса, умуман инсонга номуносиб ишдир.
Анас ибн Молик ( р.а.) ривоят килган хадисда:  Расулуллоҳ( с.а. в.) Меърож кечасида бир қавмнинг олдидан утдилар. Уларнинг тирноқлари кўргошиндан булиб узларининг юзларини ва куракларини  тирнаётган эдилар. Буни кўриб ажабланган Расулуллох ( с.а.в.)" Эй Жаброил ( а.с.), булар ким?" - деб сурадилар. Жаброил ( а.с.) " Булар одамларнинг гўштини ейдиган ва уларнинг обрўларини тўкадиган кишилар " деб жавоб бердилар.( Абу Довуд ривояти).
Ғийбат сўзига қулоқ солиб турган киши хам ғийбатчининг гунохига шерик булади. Зеро хадисларда гийбат эштувчи хам ғийбатчиларнинг бири эканлиги баён килинган. Шунинг учун ҳар бир мусулмон бошка мусулмон биродарининг обрўсини химоя килиши ва ғийбатни тухтатишга харакат килиши лозим. Аллоҳ таоло барчаларимизни ғийбатдан ва унинг ёмон оқибатларидан  асрасин. 

Ғиждувон туман "Тошмасжид" жоме масжиди
имом-хатиби  Рахмонов Луқмон
 

 

«орқага

Бухоро -
Бомдод: 04:45
Куёш: 05:36
Пешин: 13:10
Аср: 18:25
Шом: 20:10
Хуфтон: 21:40
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Telegram