Ғийбатнинг таърифи.
10 сентябр 2018 й.
1906 марта ўқилди.

 Ғийбатнинг таърифи.

Абу Ҳурайра розиаллоҳу анҳудан Расулуллох соллаллоҳу алайҳи васаллам  дедилар: “Ҳар бир мусулмоннинг мусулмон биродарига қони, моли, шаъни ҳаромдир” (Имом Муслим ривояти) 
Абу ад-Дардо розиаллоҳу анҳудан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам  дедилар: “Бирор киши бошқа кишини унда йўқ айблар билан айбласа, Аллоҳ таоло у кишини жаханнамда ўраб, айтган гапларини олиб келади” (Имом Термизий ривояти).
Ҳасан ал-Басрий розиаллоҳу анҳу дедилар: “Бир киши сизни ғийбат қилди. Шунда Ҳасан  розиаллоҳу анҳу унга бир товоқ хурмо жўнатиб, шундай дедилар: “Сиз менга ўз савоб ишларингизни ҳадя қилибсиз, шунинг учун сизни мукофотламоқчи бўлдим, лекин узр, мен сизни тўла мукофотлашга қодир эмасман”.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ғийбатни тушунтирдилар: “Ғийбат нима эканлигини биласизларми?”-  дедилар. Саҳобалар: “Аллоҳ ва унинг расули билгувчироқдир” дедилар. Сен ўз биродарингни ёмон кўрган нарсаси билан эслашинг ғийбатдир”. Сўрадилар: “Агар айтган нарсам биродаримда бўлсачи?”  Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: “Агар айтган нарсанг биродарингда бўлса, ўша ғийбатдир. Агар айтган нарсанг биродарингда бўлмаса у бўҳтондир”. (Имом Муслим  ривояти)
Имом Ғаззолий розиаллоҳу анҳу  дедилар: “Билгинки, ғийбатнинг чегараси ўз биродарингни ёмон кўрган нарсаси билан эслашингдир. Гарчи бу нарса у кишига етиб борган бўлса ҳам. Бу нарсалар унинг насаби, хулқи, дини ва дунёсидаги камчиликларини эслашингдир. Бу нарсага ҳатто кийимдаги, ҳовлидаги камчиликлар ҳам киради”. 
Жобир ибн Абдуллоҳ розиёллоху анху айтадилар: “Биз Расулуллох соллаллоҳу алайҳи васаллам билан кетаётган эдик. Йўлда Расулуллох соллаллоҳу алайҳи васаллам  иккита қабр олдида тўхтадилар. Бу қабр эгалари азобланмоқда. Бири одамларни ғийбат қиларди. Яна бири бавлдан эҳтиёт бўлмасди. Кейин иккита ҳўл шох синдириб қабрига суқиб қўйдилар. “Токи бу новдалар ҳўл экан қабр эгалари азоби енгил бўлади” – дедилар.

Бухоро шаҳар “Маҳмуд Торобий”
жомеъ масжиди мом-хатиби: 
Ш. Камалов
 
«орқага

Бухоро -
Бомдод: 07:00
Куёш: 07:56
Пешин: 13:10
Аср: 16:25
Шом: 18:00
Хуфтон: 19:40
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Telegram