Гиёҳвандлик умр заволи
14 июл 2024 й.
631 марта ўқилди.
Гиёҳвандлик умр заволи
Аллоҳ таоло биз мусулмонларни фақат ўзигагина ибодат қилиб, ҳалол покиза нарсаларни истеъмол қилишга буюрган.
Ислом дини мусулмонларнинг ақли, насли, жисми, дини, мол-мулки, шаъни каби энг муҳим асосларини муҳофаза қилишга буюрган. Булардан бирига қилинган тажовуз динимизда инсоннинг бутун борлиғига қилинган тажовузга тенглаштирилади. Аммо, жамиятда шундай иллат ва балолар борки, улар юқорида тилга олинган барча инсоний асосларга бирдек таҳдид қилади. Ана шундай ҳалокатли иллатлардан бири гиёҳвандликдир.
Уламолар гиёҳванд моддаларни Қуръонда зикр қилинган нопок нарсаларга ва хамрга қиёс қилиб ҳаром эканлигига фатво берганлар. Аллоҳ таоло Қуръони каримда нопок нарсаларни ҳаромлиги ҳақида марҳамат қилади;
الَّذِينَ يَتَّبِعُونَ الرَّسُولَ النَّبِيَّ الْأُمِّيَّ الَّذِي يَجِدُونَهُ مَكْتُوبًا عِنْدَهُمْ فِي التَّوْرَاةِ وَالْإِنْجِيلِ يَأْمُرُهُمْ
(بِالْمَعْرُوفِ وَيَنْهَاهُمْ عَنِ الْمُنْكَرِ وَيُحِلُّ لَهُمُ الطَّيِّبَاتِ وَيُحَرِّمُ عَلَيْهِمُ الْخَبَائِثَ وَيَضَعُ عَنْهُمْ إِصْرَهُمْ وَالْأَغْلَالَ الَّتِي كَانَتْ عَلَيْهِمْ فَالَّذِينَ آَمَنُوا بِهِ وَعَزَّرُوهُ وَنَصَرُوهُ وَاتَّبَعُوا النُّورَ الَّذِي أُنْزِلَ مَعَهُ أُولَئِكَ هُمُ الْمُفْلِحُونَ (سورة الأعراف/157
яъни: "Улар Маккалик элчига – исми ўзларидаги Таврот ва Инжилда ёзилган пайғамбарга (Муҳаммадга) эргашадилар. У (пайғамбар) уларни яхшиликка буюради, ёмонликдан қайтаради ва пок нарсаларни ҳалол қилиб, нопок нарсаларни уларга ҳаром қилади ҳамда уларнинг юкларини ва устиларидаги кишан (қийинчилик)ларини олиб ташлайди. Бас, унга имон келтирган, уни улуғлаган, унга ёрдам берган ва у билан бирга нозил қилинган нур (Қуръон)га эргашганлар, айнан ўшалар (охиратда) нажот топувчи кишилардир", (Аъроф сураси, 157 оят).
Ояти каримага кўра, ҳар бир пок нарса мубоҳ (мумкин) ва ҳар бир нопок нарса ҳаромдир. Уламолар гиёҳванд моддаларнинг барча тури энг ёмон нопок ва энг зарарли нарсаларга қиёс қилиб, юқоридаги оят билан ҳаром бўлади дейдилар. Ҳамма инсон борки гиёҳванд моддалар яхши эмаслигини ва ҳаром эканлигини билади. Яна нима учун истеъмол қилади десангиз, нафсига қул бўлганидан мана шу ҳаром нарсаларни истеъмол қилади. Роббим Аллоҳ барчамизни Ўзининг ҳидоятидан адаштирмасин илоҳим.
Бобоқулов Сайфиддин,
Пешку туман “Малишояк” жомеъ масжиди имом хатиби
«орқага