ЗУЛМАТ САЛТАНАТИ ёҳуд ГИЁҲВАНДЛИКНИНГ САЛБИЙ ОҚИБАТЛАРИ
23 июн 2016 й.
3107 марта ўқилди.

              ЗУЛМАТ САЛТАНАТИ  ёҳуд  ГИЁҲВАНДЛИКНИНГ САЛБИЙ ОҚИБАТЛАРИ. 

 
            Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар : “Ким зино қилса ёки хамр ичса, худди инсон бошидан кўйлагини ечиб олганидек Аллоҳ ундан иймонини ечиб олади”. (Ҳоким ривояти)
                Гиёҳвандлик- ўлим ва ҳаёт орасидаги кўз илғамас чегарадир. Яхши тарбия кўрмаган одамнинг бу чегарани бузиб ўтиши эса қийин эмас. Аммо... ортга қайтмоқ мушкул. Иродаси заиф одам учун ғоятда қийин. Хўш гиёҳвандлик нима ўзи? Тиббий касалликми ё ижтимоий хасталикми? Унинг чеку чегараси мавжудми, унга қарши восита борми? 
     ГИЁҲВАНДЛИК- ёмонлик, гуноҳ нуқтаи назаридан оқибати ҳалокат билан якунланадиган – ЗУЛМАТ САЛТАНАТИДИР. Бу салтанат бошқа сайёрада жойлашмаган, эртакдаги хаёл маҳсули ҳам эамс. Бу салтанат сиз биз яшаётган Ер куррасида. Бу зулмат салтанати йигирманчи асрда кучга кириб, Ер куррасини эгаллаган. Мазкур салтанат киши кўзига  дастлаб зулмат бўлиб кўринмайди, аксинча, сеҳрли туюлган домига тобора кўплаб ёшларни тортаверади. Ҳа, бу лаънати салтанатнинг сирти кўзни олар даражада жилва қилади. Салтанат чегараси босиб ўтилган ҳамон эса одам ўзини зулмат кучоғида кўради, ўлим тўрлари оёқларига чармаша бошласа-да, ўзини жилва ҳукмига топшириб, кулфат сари бораётганини англамайди. Бу зулмат тўрлари   ёш вужудни шу даражада чирмаб ташлайди-ки, ундан қутилиш оғир, жуда-жуда машаққатли бўлади. Биз мажозий маънода “зулмат салтанати” деб атадик. Халқ эса оддийгина қилиб буни “гиёҳвандлик” дейди. Яъни  “наркотизм”, “наркомания”дир. Глобал муаммога айланган ушбу иллатга қарши курашишда давлатлараро ҳамкорлик муҳим аҳамият касб этади. Ҳозирги кунда ер юзидаги наркобизнесда айланаётган пул маблағи дунё аҳолисининг озиқ-овқат, кийим-кечак, турар-жой, таълим тизими ва тиббий хизматга сарфланаётган харажатларидан анча кўплиги билан фарқланиши ҳеч кимга сир эмас. Энг ачинарлиси, гиёхвандлик оғир жиноятларнинг содир этилишига, оилалар ва миллат генофондининг бузилишига сабаб бўлмоқда. Статистик маълумотларга кўра дунёда 500 миллиондан ортиқ одам гиёҳвандлик дардига йўлиққан. Унинг аксарият қисмини 30 ёшгача бўлганлар ташкил этмоқда. Бунинг оқибатида ҳар йили 200 мингдан ортиқ киши ҳаётдан кўз юмади. Шу билан бирга, жаҳонда содир этилаётган жиноятларнинг 57 фоизи гиёҳвандлар ҳиссасига тўғри келади. Шу боисдан, гиёҳвандликка қарши қурашни кучайтириш мақсадида БМТ томонидан “Наркотик моддалар тўғрисида”ги, “Психотроп моддалар” ҳамда “Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларнинг ноқонуний айланишига қарши қураш туғрисида”ги конвенциялар қабул қилиниб, 1987 йил 7 декабрдаги 47/112-сонли резолюциясига кўра “26 июнь - Халқаро наркотик моддаларини суистеъмол қилиш ва уларнинг ноқонуний айланишига қарши кураш куни” деб эълон қилинган. “Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва улар прекурсорларининг қонунга хилоф равишда муомалада бўлишига қарши курашиш бўйича Марказий Осиё минтақвий  ахборот мувофиқлаштириш марказини ташкил этиш тўғрисида Россия Федерацияси, Озарбайжон, Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистон, Тожикистон Республикалари ва Туркманистон ўртасидаги битимни (Остона, 2006 йил 24 июль) ратификация қилиш ҳақида”ги, “Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар тўғрисида”ги, “Фуқаролар соғлиғини сақлаш тўғрисида”ги, “Озиқ-овқат маҳсулотининг сифати ва хавфсизлиги тўғрисида”ги, “Сурункали алкоголизм, гиёҳвандлик ёки заҳарвандликка мубтало бўлган беморларни мажбурий даволаш тўғрисида”ги қонунлар қабул қилиниши келажаги соғлом юрт қуриш учун қўйилган энг дадил қадамдир.
            Аллома ибн Ҳажар ал-Маккийнинг "Фатовои Кабир"ида айтилишича, "Гиёҳвандлик моддаларини истеъмол қилишда бир қанча диний ва дунёвий зарарлар мавжуд: у инсон тафаккурини ўтмаслаштиради, тананинг турли касалликларга чидамлилигини йўқотади, хотирани сусайтиради, бош, юрак, сил, истисқо хасталикларини юзага келтиради, ибодатдан тўсади, шарму ҳаёни кетказади, инсоний муносабатлар ва мурувватга зарар етказади".
 
 
                     Ғиждувон туман бош имом хатиби:
 Ж.Муродов
 
«орқага

Бухоро -
Бомдод: 04:40
Куёш: 05:25
Пешин: 13:10
Аср: 18:15
Шом: 19:55
Хуфтон: 21:30
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Telegram