Гуноҳ ва маъсиятлардан сақланайлик
12 май 2020 й.
1061 марта ўқилди.

 

Гуноҳ ва маъсиятлардан сақланайлик

Инсонни гуноҳдан тийилтирувчи энг муҳим омил қўрқув, шубҳасизки Аллоҳдан қўрқишдир. Аллоҳнинг интиқомидан ва қудратидан ваҳимага келиш ва берадиган азобидан, ғазабидан сақланмоқликдир. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: “Ёлғизликда Аллоҳнинг азобини хотирлаб, қилган гуноҳлари юзасидан кўз ёш тўккан кишилар қиёматда бирор соя бўлмаган кунда, Аллоҳнинг Арши соясида бўлиш хабарини берганлар”. Ҳасан Басрий бундай дейди: “Бу дунёга шундай инсонлар келиб кетадики, улардаги баъзилари шағал, тошлардай олтинларини садақа қилиб юборган бўлсалар ҳам, гуноҳларининг кўплиги боис, ҳали улардан қутила олмаган бўлсам керак деб, Роббиларидан қўрқиб йиғлар эдилар”,- деб айтган эканлар. Ибн Муборак ҳикоя қилади: “Вуҳайб ибн Вирддан сўрадим. Аллоҳга исён қилган одам ибодатдан завқлана оладими? Шунда у: “Йўқ, Аллоҳга исён қилмоқчи одам ибодатдан завқлана олмайди”,- деди. Аллоҳдан қўрқиш шундай фазилатки, у туфайли кишида иффат, тақво, нафс ва ёмон феъл-атворлар билан олишув каби хислатлар, Аллоҳга яқинлашишга восита бўладиган фозил амаллар қилиш имкони вужудга келади. Шунинг учун гуноҳкор бандамиз албатта Яратгандан доимо чин дилдан тавба-тазарруда бўлишимиз гуноҳларимизга истиғфор айтишлигимиз лозим. Зеро, тавбаларимиз туфайли Яратганнинг Ўзи барчамиздан мусибатларни аритгучи Зотдир.
Шоир айтади:
Илоҳо чорасиз қолдик,                         Тун-у кун маъсият сочдик,
Бизнингдек бандаи зор йўқ,                Балодек тавбадан қочдик.
Бу дунёда бизнингдек юз қаро,          Қабул эт тавбамиз ё Раб,
Ҳеч бир гуноҳкор йўқ.                         Ўзингдин Ўзга Ғаффор йўқ.

Шофиркон тумани “Хўжа Бадарға” жомеъ масжид
имом-хатиби М.Эгамбердиев
«орқага

Бухоро -
Бомдод: 07:00
Куёш: 07:47
Пешин: 13:10
Аср: 16:00
Шом: 17:25
Хуфтон: 19:00
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Telegram