Гуноҳлардан сақланайлик
07 июн 2017 й.
2116 марта ўқилди.

Гуноҳлардан сақланайлик

Барчалримизни ушбу ғузал рамазоний онларга еткизган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин. Ушбу онларни ғанимат билган ҳолатда савобларга талпиниб яшашга ўргатан Расули акрам с.а.в.га саломлар бўлсин. Аллоҳ бизларга раҳмат нигоҳи билан юзланиб савобли онлардан баҳраманд бўлишликка имконият берди. Шу сабаб биз бу имкониятдан унумли фойдаланиб, ўзимизни, нафсимизни гуноҳлардан тийиб яшамоқлигимиз лозим бўлади.

Бир киши Иброҳим ибн Адҳамнинг ёнига келди ва айтди:

 - Эй Абу Исҳоқ, мен нафсимга зулм қилдим. Менга шундай насиҳатлар қилингки, нафсим гуноҳ қилишдан тўхтасин.

- Агар сен бешта насиҳатимни қабул қилсанг, гуноҳ қилишликка қодир бўлолмайсан.

- Айтинг, эй Абу Исҳоқ.

- Биринчиси; агар Аллоҳга гуноҳ қилмоқчи бўлсанг унинг ризқини ема.

- Унда қаердан ейман? Ердаги ҳамма нарса унинг ризқи-ку?!

- Эй ғофил, унинг ризқини еб, яна унга исён қилишинг яхшими?

- Йўқ, давомини айтинг.

- Аллоҳга гуноҳ қилмоқчи бўлсанг, унинг ерида яшама.

- Бу унисиданда қийин. Қаерда яшай бўлмаса?!

- Эй бехабар, унинг ризқини еб, ерида яшаб, яна унга исён қилишинг яхшими?

- Йўқ, давом этинг.

- Унинг ризқини еб, ерида яшаб ҳам гуноҳ қилмоқчи бўлсанг, у сени кўрмайдиган жой топгинда, ўша ерда гуноҳ қил.

- Эй Иброҳим, бу нимаси?! У қалблардаги нарсаларни ҳам билувчи-ку!

- Эй осий, унинг ризқини еб, ерида яшаб, қиладиган ишингни кўриб, билиб турганида унга исён қилишинг яхшими?

- Йўқ, тўртинчисини айтинг.

- Сенга малакул-мавт келганида унга айтгинки, ажалимни ҳақиқий тавба қилгунимча ва солиҳ амал қилгунимча кечиктириб тургин.

- Бунга рози бўлмайди, ахир.

- Эй банда, ўзингдан тавба қилиш учун, ўлимни кўтаролмасанг, у келганда кечиктириш йўқлигини билсанг, қандай қилиб ундан халос бўлишни умид қиласан?

- Тўғри айтдингиз, бешинчисини айт.

- Қиёмат куни сенинг ёнингга забония (дўзах қўриқчи)лар келганда улар билан бирга борма.

- Улар мени тинч қўймайдилар!

- Ундай бўлса, қандай қилиб нажотни умид қиласан?

- Эй Иброҳим, етади, етади! Мен Аллоҳ таолога истиғфор айтиб, унга тавба қиламан.

Юқоридаги ҳолатлар бизга ҳам бегона эмас, яъни биз ҳам Аллоҳнинг ризқидан ризқланмоқдамиз, Аллоҳнинг ерида яшамоқдамиз, Аллоҳнинг назари тушадиган жойларда амалларимизни қилиб юрмоқдамиз.

Абдуллоҳ ибн Аббос р.а.: Эй гуноҳ қилган киши! Қилган гуноҳингдан кейин ёмон оқибатдан саломат қоламан деб ўйлама. Ҳеч бир гуноҳ йўқки, уни қилганингдан сўнг янада каттаси орқасидан келмаса. Зеро, гуноҳ қилаётганингда ўнг ва чап томондаги фаришталардан уялмаслигинг, содир этган гуноҳингдан каттароқдир.

Аллоҳ таоло сен ҳақингда қандай ҳукм чиқаришини билмай туриб, кулиб юришинг қилган гуноҳингдан ҳам каттароқ гуноҳдир. Фурсатни қўлдан бой бериб, қилолмай қолган бир гуноҳ иш учун хафа бўлишнг гуноҳдан кўра каттароқ гуноҳдир. Гуноҳ иш қилаётганингда Аллоҳ сени кўриб тургани ҳолда, қалбинг чўчиб-титрамасдан, балки шамолнинг эшик пардасини шитирлатишидан қўрқишинг содир этган гуноҳингдан каттароқдир.

Аллоҳ барчамизни гуноҳлардан тйилган ҳолатда савобларга талпиниб яшашлик бахтини Аллоҳ барча уммати Муҳаммад с.а.в. га тақдир айласин.

 

 

Имом Ғаззолий жомъе масжиди

имом-хатиби М.Саидов

 

«орқага

Бухоро -
Бомдод: 04:45
Куёш: 05:35
Пешин: 13:10
Аср: 18:25
Шом: 20:10
Хуфтон: 21:40
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Telegram