Г У Н О ҲИ К А Б И Р А
14 ноябр 2017 й.
2600 марта ўқилди.

                                                                                                     

                                  Г У Н О ҲИ   К  А Б И Р А.

           Мўмин гунохлардан нафратланиши ва уларнинг ёмонлигини билиши, ёмон булган ишлардан сакланмоғи зарур. Баъзи инсонлар мажбур бўлдим, чорам қолмади, иложсизликдан , деб гунохи кабираларга яъни катта гуноҳларга қўл уради. Мана шу гуноҳлардан бири судхўрлик. Судхўрликнинг оқибатида чорасизлик мушкул аҳволга тушиб қолган инсондан ҳам баттар бўлиб қолишини ўйламайди. Мўмин, комил инсон хар қандай ҳолатда  Аллохдан кўркиб, унинг розилигини , халол йўл билан топиши зарур. Судхўрлик хақида бир неча оятлар нозил бўлган. “Эй иймон келтирганлар! Аллохдан қўркинг ва (чинакам) мўмин бўлсангиз судхўрлик сарқитидан воз кечинг! Мабодо (бу буйрукка итоат) килмасангиз , у холда Аллох ва Пайғамбари томонидан ( сизларга карши бўлажак) урушни (азобни) билиб куйинг!”  (Бакара 278-279). Ушбу оятда Судхўрлик оғир гунох ва Аллохнинг азобига дучор бўлишини таъкидлўмокда. Жобир (розияллохуанху) ривоят киладилар: «Пайгамбаримиз Мухаммад (алайхиссалом) рибо егувчини хам, едирувчини хам, уни ёзувчи ва унга гунох бўлганларнинг барини лаънатладилар ва улар тенгдир», дедилар (Имом Муслим) Шунинг учун, судхўрлликка гувох бўлиш, олган хам ,берган хам ,ёрдам беришлик хам харомдир. Судхўрлик билан шуғулланувчиларнинг бири икки бўлмайди, молу давлати кўпайган билан моли баракасиз, харом хисобланади. Пайғарбаримиз (Саллаллоху алайхи ва саллам): “Рибодан (мол) кўпайса хам, окибати  камлик бўлади”,  деганлар (Имом Ибн Можа).

              Рибонинг ози хам кўпи хам харомдир. Пайгамбаримиз  яна бир хадисларида: “Кишининг билатуриб судхўрликдан бир динор емоғи, ўттиз олти зинодан оғиррокдир”  деб рибонинг гунохи кабира  эканидан огохлантирганлар. (Имом Ахмад)

               Бошка бир оятда: «Сизга кайси бир мусибат етса, бас ўз кўлингиз килган касбдандир ва У зот кўпини афв килур. (Инсоннинг ўзидан ўтмаса , унга бирор мусибат етмайди. Лекин ўта мехрибон булган Аллох бандасини хар бир гунохи учун мусибатга дучор килавермайди, факат баъзиси учунгина мусибатга дучор килади, кўпини кечириб юборади. Агар Аллох таоло инсонни хар бир айби учун мусибатга учратадиган бўлса, инсон дархол халокатга юз тутар эди”. (Шўро. 30 –оят)

                 Судхўрликка билиб – билмай кўл урган кимсалар бўлса Аллох кечиргувчи Мехрибон ва Рахимли зотдир, тавба килсангиз албатта кечиради. Азизлар гунохи кабирадан сакланинг!

  

 Ромитан тумани «Эшони –Пир»жомеъ

 масжиди Имом –хатиби:                                                                    Иброгимов Олим

 

«орқага

Бухоро -
Бомдод: 04:45
Куёш: 05:36
Пешин: 13:10
Аср: 18:25
Шом: 20:10
Хуфтон: 21:40
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Telegram