Ҳалол касб - ҳунар билан шуғулланиш
25 июл 2020 й.
1102 марта ўқилди.

 

Ҳалол касб - ҳунар билан шуғулланиш

Ҳақиқатан, ҳар бир пайғамбар ва олим зотларнинг ӯз ҳунари бӯлган. Ул зотлар ҳунари сабаб ризқланганлар. Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан олдинги пайғамбарларнинг ҳунари ҳақида сӯралганида. У киши: "Одам алайҳиссалом деҳқончилик қилганлар. Идрис алайҳиссалом подшоҳ, ягона ҳаким бӯлсаларда тикувчилик қилганлар ва у киши биринчи бӯлиб кийим тикиб кийганлардандир. Тикиш пайтида Аллоҳнинг зикридан ғофил бӯлмаганлар. Нуҳ алайҳиссалом дурадгор эдилар ва у киши биринчи бӯлиб кема ясаган. Ҳуд алайҳиссалом ва Солиҳ алайҳиссалом тижоратчи, Иброҳим алайҳиссалом зироатчи, Исмоил алайҳиссалом овчи, Исҳоқ алайҳиссалом, Яъқуб алайҳиссалом, Шуайб алайҳиссалом ва Мусо алайҳиссаломлар чӯпон бӯлганлар. Юсуф алайҳиссалом соатсоз бӯлганлар, у киши зиндонда ёғочдан соат ясагани нақл қилинган. Ҳорун алайҳиссалом вазир бӯлган. Илёс алайҳиссалом тикувчи ва Довуд алайҳиссалом совутчи бӯлган. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам тожир, яъни тижоратчи Аллоҳ йӯлида мужоҳид бӯлганлар. 
Ҳакимлар касб - ҳунар борасида бундай  деганлар: "Эй оталарининг жигаргӯшалари, ҳунар эгалланглар, қӯлингиздаги бойлик, мол - дунёга суянманглар. Кимки бойликка суянса, ҳунар  ӯрганишдан қолиб кетади ва оқибатда ҳалок бӯлади. Билингларки, албатта, олтин-у кумуш қийинчиликлар манбаидир. Уни юлғич юлиб олмаса ҳам, соҳибини ӯзи исроф қилади. Аммо ҳунарга келсак, у суви қочмас қудуқ ёки экинини ҳалок қилмайдиган ҳосилдор заминдир. Касб - ҳунар эгаси молини йӯқотса ҳам хафа бӯлмайди, чунки касб - ҳунарида мол - дунё бор. Аммо кимнинг ҳунари бӯлмаса, унга албатта, бир куни хорлик, фақирлик етади. Ҳикматларда айтилганки: "Ҳунари бӯлган одам фақирлик балосидан  омондадир".

Ромитан туман «Хокимулломир» жомеъ масжид
имом-хатиби: Ғолиб Муротов
«орқага

Бухоро -
Бомдод: 06:45
Куёш: 07:45
Пешин: 13:10
Аср: 16:40
Шом: 18:20
Хуфтон: 19:55
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Telegram