Ҳaлоллик ва ростгуйлик
26 июн 2019 й.
«орқага
2206 марта ўқилди.
Ҳaлоллик ва ростгуйлик
Ҳар бир ота она фарзандининг бахтли, оқил, яхши инсон бўлишини истайди.Фарзанди учун хамма нарсага қодир бўлади. У бировлардан кам бўлмаслигини, қорни тўқ, усти бут, яхши касб эгаси бўлишини, тенги билан турмуш қуришини, уйли-жойли, фарзандидан солих зурриётлар келишини истайди ва барча эзгуликларни орзу қилади. Бундай орзуларни рўёбга чиқишига ўзи сабабчи эканини ҳис қилмайди. Зеро, ҳадиси шарифда айтилганидек: “Ота ўз фарзандига гўзал хулқдан яхширок нарсани мерос қолдира олмас”,-дейилган. Ҳозирги кунда ота-оналар дастурхон атрофида динимиз кўрсатмаларидан, саломлашиш, сўзлашиш, овқатланиш, кўчада юриш, ўзидан каттага ҳурмат, ака-ука, опа-сингил, меҳр-оқибат, ҳалол-ҳаром, ёлғон ва тўғрилик одоблари ҳақида панду насиҳат қилиб ва ўзлари уларга ўрнак бўлиб амалда кўрсатсалар фарзандлари улар уйлаганларидек яхши инсон бўлиши муқаррар. Акси бўлсачи, биров сўраб келса болам дадам уйда йўқ деб айт, ё фарзандимизга китоб ўқи десак ўзимиз кунимизни телевизор кўриш ва бошқа беҳуда телефонда вақтимизни ўтказсак. Қандай ибрат бўламиз. Ҳаётий бир мисолни келтирмокчиман:
Ота икки фарзанди билан автобусга чиқди, бири уч ёшда иккинчиси етти ёшда. Автобус ўриндиғига ўтирганларида чиптачи келиб йўл кирани тўлашларини сўради. Шунда ота чиптачига икки кишилик чипта беришини сўраб пул берди. Чиптачи фарзандингизни ёши олтида деб битта чипта олсангиз қаердан биламан унинг ёши олтими, еттидами деб кулимсираб қўйди. Ота ахир сиз билмасангиз фарзандим ўзини ёшини яхши биладику, ҳозирдан арзимаган пул деб боламни ёлғонга ўргатсам, эрта улғайиб бир касб эгаси бўлса пул, давлат, бойлик деб кқнча-қанча ёлғонлар тўқийди ва алдайди. Ҳа азизлар, Пайғамбаримиз с.а.в.нинг муборак ҳадислари бор: “Агар сенда тўрт хислат бўлса дунёнинг қолганини йўқотсанг ҳам зарари йўқ, улар омонатни сақлаш, ростгўй бўлиш, чиройли хулкқ одоб ва ҳалол луқма ейиш дедилар”. Биз ота-оналар фарзандларимизга илм ва амал билан яхши тарбия бериб билсак икки дунё саодатига эришамиз. Фарзандларимиз оқил ва ҳалол инсонлар бўлишини насиб этсин!
Ромитан тумани “Эшони Пир” жомеь масжиди
имом-хатиби О.Ибрагимов















