Ҳамжиҳатлик бирдамлик гарови
14 ноябр 2016 й.
2334 марта ўқилди.

 Ҳамжиҳатлик бирдамлик гарови

     Аллоҳ инсоният аҳлини залолатдан қайтариб, ҳидоятга чорлаб, яхшилик қилишга тарғиб қилиш ҳамда Ўзидан қўрқган ҳолатда тақво қилишликни буюрган, қуръони каримда:
    “Эзгулик, яхшилик йўлида бирлашинглар, гуноҳ ва маъсиятдан йироқда бўлинглар” , -деб бизларга марҳамат қилади.
    Демакки, биз инсоният аҳли банда сифатида Роббимизнинг амрига бўйинсунмоғимиз, буйруқларига бешак итоат қилмоқлигимиз, босадиган қадамларимизни фақат эзгулик, яхшилик ва шу  йўлда ҳамжиҳатлик бирла қадам босмоқлигимиз талаб қилинади. 
    Оятда Аллоҳ яхшилик билан бирга ҳамжиҳатлик, бирлашишликка бизларни даъват этмоқда. Дарҳақиқат, ҳамжиҳатликда ҳикмат кўп. Агар инсоният қўлига бир новда берилса, у новдани синдириш, бўлакларга ажратиш инсон учун ҳеч қандай машаққат туғдирмайди. Лекин, новдалар сони кўпайтирилса, адади оширилса уларни синдиришликнинг имконияти бўлмайди. Бунинг сабаби новдаларнинг бирлашувидадир. Новдалар бирлашиб катта кучни ҳосил қилди ва натижада енгилмас кўринишга келиб манаман деган паҳлавон ҳам уни синдиришга очиз қолади. 
     Демак инсоният олами, мусулмон олами ҳам худди шу зайлда бирлашиб, ҳамжиҳатлик йўлини танласа,  “бир ёқадан бош чиқарса” бундай тоифадаги халқни душманлар томонмдан енгиш имкони бўлмайди. 
    Зероки, ҳозирги таҳликали замон ҳаммани хушёрликка чақирмоқда. Шу боисдан ҳамжиҳатлик, яхшилик йўлида бирлашиш, ёмонлик йўлига қарши курашишга инсониятни тарғиб этади. Шу билан биргаликда, ҳамжиҳатлик бизларни бировга нисбатан бефарқ бўлишдан, лоқайдлик иллатидан халос этади.
    Қўшнимизнинг уйида ҳукм сураётган нотинчлик куни келиб бизнинг эшигимизни ҳам таққиллатиб қолиши мумкин, агар биз шу ишга нисбатан лоқайдлик ва бепарволикка йўл қўйган бўлсак. Шу сабабдан қўшнимизнинг хонадонида, уларнинг фарзанлари орасида бир қабоҳатни кўрдикми, уни яхшиликка ўгиришга, ёмонлигидан қайтаришга ҳаракат қилиб ҳамжиҳат бўлишликка интилмоқлигимиз лозим.
     Шу билан бирга ҳаётда бепарволик йўлинидан узоқлашмоқлигимиз ва “менга нима” деган  сўздан батамом вос кечмоқлигимиз, ҳамжиҳатлик сари шаҳдам қадам босмоқлигимиз лозим. Ва бизнинг ортимиздан из босиб келаётган фарзандларимизни ҳам шу йўсинда тарбияламоғимиз, уларга азалий уфр-одатларимиз, ота-боболаримиздан қолган энг гўзал мерос ўзбекка хос одоб-ахлоқ ила зийнатлантирмоқлигимиз, саломлашиш, ҳурмат иззат каби юксак инсоний фазилатларни ақлу-идрокларига сингдирмоқлигимсиз лозим бўлади.
     Зотан, оламларга раҳмат бўлган зот Расули роббал аламин: “Саломлашишни ораларингизга ёйинглар”,-деб вазият қилдилар. Танимаган инсонга салом бериш билан унинг меҳрини бизга нисбатан юксалишини, муҳаббатининг ошишига сабаб бўлади. Шу билан бирга ўша инсон билан дўстлик муносабатлари боғланиб, инсоният орасида ҳамжиҳаилик фазилатлари яна мустаҳкамланади.  
 
Миршод Саидов
Ғаззолий масжиди имом хатиби
 
«орқага

Бухоро -
Бомдод: 06:15
Куёш: 06:51
Пешин: 13:10
Аср: 16:35
Шом: 18:20
Хуфтон: 20:00
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Telegram