Ҳайит куни одобларидан...
27 июл 2020 й.
984 марта ўқилди.
Ҳайит куни одобларидан...
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар Кенгашининг Қурбон ҳайитини нишонлаш тўғрисидаги баёнотига асосан бугунги кунда пандемия ҳолатида Қурбон ҳайити намози ўрнига тўрт ракат зуҳо намозини ўқиш айтиб ўтилди.
Шунга кўра Ҳайит кунидаги қуйидаги суннат амалларни қилишлик керак бўлади. Авваламбор, Ҳайит куни саҳар уйғониб ғусл қилиш, чиройли либосларни кийиш, энг хушбўй атирларни сепиб бомдод намозини ўқиш. Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда: “Икки ҳайит кунлари, яъни Рамазон ва Қурбон ҳайитларидан олдин Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ювиниб чиқардилар”. (Имом Муслим ривояти).
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам Қурбон ҳайити куни қурбонлик сўйилмагунча оғизларига бирор луқма олмас эдилар. Ийд бу мусулмонлар учун саховат ва марҳамат кунидир. Бу кунларда мусулмонлар иймонлари нурга тўлиб, ўзаро яхшиликлар қилишга киришадилар. Зеро, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам бу хурсандчилик кунларида муҳтожлар, қариндошлар ва беморлар ҳолларидан хабар олиб уларга қурбонлик гўштларидан инъом қилишга чақирганлар. Қурбонлик гўштини учга тақсимлаш бир қисми муҳтожларга, яна бир қисми қариндошларга ва яна бир қисми оила аъзолар учун сақлашлик мустаҳаб амал.
Когон шаҳар бош имом хатиби Афзал Камолов
«орқага