Қурбон ҳайитингиз муборак.
05 август 2019 й.
1347 марта ўқилди.

 

 Қурбон ҳайитингиз муборак.

Диний ва миллий байрамларимиздан бири бўлган Қурбон ҳайити байрами тобора яқинлашиб келмоқда. Сиз азизларни ушбу Қурбон ҳайити байрами билан чин қалбимдан муборакбод этамиз. Аллоҳ таоло юртимизни тинч-осойишта, халқимизни фаровон айлаб келаётган Қурбон ҳайити баракати билан эл-юртимизни, хонадонларимизни, дехқончилик ва касбу корларимизни файзу баракатларга тўлдириб, ҳалқимизни меҳрли-оқибатли қилсин.
Муҳтарам азизлар! Қурбон ҳайити байрамини муносиб қаршилаш учун миллий, диний қадриятларимизга амал қилсак, кўча-кўйларимизни, хонадон ташқариси ва ичкариларини покизалаб, ободонлаштириш ишларини бошлаб юборсак, нур устига аъло нур бўлар эди.
Аллоҳ таоло «Кавсар» сурасида: «Албатта, Биз сенга Кавсарни бердик. Бас, Роббингга намоз ўқи ва жонлиқ сўй», деган. 
Уламоларимиз ушбу ояти каримадаги «намоз»дан мурод, ийди қурбон намози,«жонлиқ» дан мурод қурбонликка сўйиладиган ҳайвон, деганлар. 
Миҳнаф ибн Қайс розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳуалайҳи васаллам билан Арафотда турган эдик. Мен у зотнинг: «Эй, одамлар ҳар бир уй аҳлига ҳар йили бир қурбонлик ва атийра лозимдир», деганларини эшитдим». Сунан эгалари ривоят қилган. Бир кишидан битта қўй ва ўша бир кишидан етти кишигача бир мол ёки туя сўйилишига айтилади. Бу ҳукмга далиллар қуйидагича: Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий солаллоҳу алайҳи васаллам билан намозгоҳда қурбон намозига ҳозир бўлдим. У зот хутбаларини тугатиб, минбарларидан тушганларида бир қўчқор келтирилди. Бас, у зот уни ўз қўллари билан сўйдилар ва Бисмиллаҳи ва Аллоҳу Акбар! Бу мендан ва менинг қурбонлик қилмаган  умматимдан», дедилар.  Абу Довуд ва Термизий ривоят қилган.
Мол ва туя қурбонлик қилувчилар етти кишидан кам бўлсалар жоиз, кўп бўлсалар жоиз эмас. Гўшт ораларида чамалаб эмас, тортилиб тақсимланади. Илло, калла-пойча ёки териси қўшиб юборилган бўлса бундан мустасно. Чунки, калла-пойча ва терини тортиб тақсимлаш мумкин эмас.
Қурбонликка танланган ҳайвоннинг баркамол бўлиши лозимлиги ҳақида. Қурбонлик Аллоҳга атаб қилинганлиги учун уни соғ-саломат, ҳеч бир нуқсонсиз бўлишига уриниш Аллоҳ Таолога нисбатан юксак одобни кўрсатади. Қурбонликнинг гўшти ҳам, қони ҳам Аллоҳ Таолога керак эмаслиги ва етмаслиги аниқ. У зотга фақат тақво етади, холос. Қурбонлик қилинадиган ҳайвонлар мол, тўқос, туя, қўй ва эчкилардан иборатдир. Бу ҳавонларнинг эркаги ҳам, урғочиси ҳам, бичилгани ҳам, бичилмагани ҳам қурбонлик қилинса бўлаверади. Бошқа ҳайвонларни қурбонлик қилиб бўлмайди.
Азизлар, яқинлашиб келаётган  Қурбон ҳайити байрамини муносиб қаршилаб, байрам кунларида хайру-эҳсонлар билан бир-бирларимизни кўнгилларимизни шод этайлик. Ота-оналаримиз, қариндошларимиз ва дўсту ёрларимиз ҳолларидан хабар олиб, кўнгилларини шод этайлик.
Қурбон ҳайитингиз муборак бўлсин, азиз юртдошлар!

Шофиркон тумани “Хожа Ориф ар-Ревгарий 
Моҳитобон” жомеъ масжиди имом-ноиби Бекзод Адизов
 
«орқага

Бухоро -
Бомдод: 04:30
Куёш: 05:15
Пешин: 13:10
Аср: 18:35
Шом: 20:20
Хуфтон: 21:50
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Telegram