Ҳаё исломдандир
19 май 2023 й.
700 марта ўқилди.

Ҳаё исломдандир
 
Кийим инсоннинг жамиятдаги ўрни, дунёқараши, ахлоқини акс эттиради. Ҳозирги ёшлар кийимларининг миллий, диний қадриятларимиз меъёрларидан анча узоқлашиб кетгани уларнинг дунёқараши ва маънавиятида ҳам шундай ўзгариш бўлганидан белги экани ачинарлидир.
Қизларнинг ўта тор ва очиқ-сочиқ либосларда, йигитларнинг турли маънисиз ёзувли, беўхшов ранг-баранг кийимларда юриши одатий ҳолдек қабул қилиняпти. Бу ўзгаришлар маънавий тубанликни қадрият даражасига кўтарган ғарбдан таъсирланишнинг бир кўриниши. Ачинарлиси ғарбдан келаётган бу маънавиятсизлик оқими деярли тўсиққа учрамаяпти.
Хўш, нима қилиш керак? Бундай кийинганларга жарима солиш керакми? Ёки бирор турдаги кийимни мажбурий жорий қилиш лозимми? Йўқ, бизнингча, бир мутафаккир айтганидек, “муаммони ҳал қилиш учун унинг ўзини эмас, илдизини йўқотиш зарур”. Муаммо эса, айтиб ўтилганидек, миллий-диний қадриятларимиздан узоқлашиш, ёт таъсирлар қаршисида ҳимоясизлик.
Демак, муаммонинг ечими ўзимизда, ички дунёмизнинг ободлигида. Ички дунёмиз муқаддас динимиз, улуғ аждодларимиздан мерос қадриятлар билан яшнаса, бу албатта, ташқи дунёмизда ҳам акс этади.
Динимиз инсон кийими тоза, чиройли, қулай бўлиши ва аврат аъзоларини беркитишини талаб қилади. Чиройли ва тоза кийимлар эгасига ҳам, унинг атрофидагиларга ҳам яхши таъсир кўрсатади.
Ҳайвон ва қушлардан фарқли ўлароқ, инсон табиати авратни бекитишни тақазо этади. Мана шу табиат гарчи ихтиёрий бўлмаса-да гўзал бир хусусиятдир.
Отамиз Одам (алайҳиссалом) ва аёллари тақиқланган мевани еганларида авратлари очилиб қолади. Улар буни сезишлари билан (шошиб жаннат япроқлари билан бекитишга тушдилар). Бу инсон табиатида авратлари яланғочланишидан уялиш бор эканини билдиради. Қачонки, мана шу табиат бузилсагина инсон яланғочликдан уялмайди.
Пайғамбар (алайҳиссалом) айтдилар: “Қалбида заррача кибри бўлган киши жаннатга кирмайди”. Шунда бир саҳобий: “Киши кийими чиройли, оёқ кийими чиройли бўлишини яхши кўрсачи?”, деди. У зот: “Албатта Аллоҳ гўзал ва гўзалликни яхши кўради. Кибр ҳақни инкор қилиш ва одамларни паст санашдир”, дедилар.
Бу динимиз гўзаллик ва зийнатга эътибор бериш билан бунинг нафсга таъсир қилмаслиги, кибрга сабаб бўлмаслиги ўртасида ўрнатган нозик мувозанатдир
 
Когон шаҳар бош имом-хатиби Афзал Камалов 
 
«орқага

Бухоро -
Бомдод: 07:00
Куёш: 07:56
Пешин: 13:10
Аср: 16:25
Шом: 18:00
Хуфтон: 19:40
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Telegram