Ҳаётга ибрат кўзи билан боқайлик
26 апрел 2017 й.
2358 марта ўқилди.

 Ҳаётга ибрат кўзи билан боқайлик

Ҳужжатул Ислом Абу Ҳомид Ғаззолий ажойиб бир ҳикояни келтирадилар: Бир куни подшоҳ бир кишига иш буюради: “Мана бу менинг боғим, буларни ҳаммасини менга хоналарга бўлганман. Ҳар бир хонага кириб, мева узиб манави саватга тўлдириб келтирасан. Шунга яраша муздингни оласан, ҳаққингни оласан”. Шунда ҳалиги киши: “Фақат шугина холосми? Ахир бу осон-ку” дейди. Подшоҳ: “Лекин бир шартим бор ҳар бир хонаги киргандан кейин орқага қайтиш йўқ” деб уқтиради. “Бўпти” деб ҳалиги киши боғнинг 1- хонасига киради, қараса мевалар ғарқ пишиб тўкилиб ётибди. Нимагадир унга бу мевалар ёқмади ва бошқа хонага кирди, қараса олдинги хонадан чиройлироқ, янада кўркамроқ мевалар бор экан. “Демак бошқа хонаси бундан зўр бўлса керак” деб ўйлаб, бошқасига киради. Дарҳақиқат бу хонадаги мевалар аввалгилардан ҳам ажойиброқ ва хуштаъмроқ эди. Шундай қилиб бир-биридан гўзал мевалик хоналарга кириб-чиқиб узмай фақат тамоша қилар эди. Ҳали узарман деган умидда, лекин охирги хонага кирганда унда мевадан асар ҳам йўқ эди, ҳалиги киши охирги хонага келиб қолганини сезмай қолибди. Қараса саватда ҳеч қандай мева йўқ. Шунақанги пушаймон бўлиб, уялиб қолибди. Афсуски хоналарга қайтиб киришнинг иложи йўқ. 
Ушбу ҳикоядаги подшоҳ бу Аллоҳ таоло, боғ эса бу дунёдир. Ҳар бир хонаси ҳар бир кунимиз, дарҳақиқат унга қайтиб киришнинг иложи йўқ. Мевалар эса хайрли ишлар. Эрта бизлар пушуамону шармисор бўлмаслигимиздан олдин, Аллоҳ таоло буюрган амалларни ўз вақтида бажариб ва қайтарган қайтариқларидан қайтсак берган ваъдамизга мувофиқ бўлган бўлардик. Чунки бир кунмас бир кун бизнинг соямиздек эргашиб келаётган ўлим бизни охирги манзилга етказиб келади.
أَيْنَمَا تَكُونُواْ يُدْرِككُّمُ الْمَوْتُ وَلَوْ كُنتُمْ فِي بُرُوجٍ مُّشَيَّدَةٍ
“Қаерда бўлсангиз ҳам, ҳаттоки мустаҳкам қалъаларда бўлсангиз ҳам, ўлим сизни топади” (Нисо 78)
Яҳё ибн Муоз Розий дейдлар: “Дунё Аллоҳнинг экинзори, одамлар шу экинзорнинг экини, ўлим ўроқ, жонни олувчи фаришта а.с. шу экинни ўрувчи, қабристон уни янчувчи жаннат ва дўзах ҳавойи хоҳишларнинг уйидир. Бир гуруҳ жаннатда ва бир гуруҳ дўзахда бўлади”.
Шу сабаб бу дунё ҳаётида содир бўлаётган ҳолатлардан иброт олиб, узимиз учун манфаати етадиган амалларда бардавомликни Аллоҳдан сўраб қоламиз.
 
 
Манбаларга асоланган ҳолда Имом Ғаззолий 
жомеъ масжиди имом-хатиби М.Саидов
 
«орқага

Бухоро -
Бомдод: 07:00
Куёш: 07:48
Пешин: 13:10
Аср: 16:00
Шом: 17:25
Хуфтон: 19:00
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Telegram