Ҳазрат Бобойи Лақлақагий
(Ҳазрат Хожа Ниёз Хоразмий)
Ромитан қадимий ва салоҳиятли ҳудуд, унинг илк тарихи Афсонавий ҳукмдор Афросиёбга бориб тақалади. Ўтган асрларда ўтган улуғ авлиёлар Хожа Уббон, Хожа Заъфарон, Ҳазрат Бобойи Лақлақағий - Ҳазрат Хожа Ниёз Хоразмий, Хожа Али Ромитаний, Хожа Бобойи Самосий, Ҳаким Мулла Мир ҳазратлари, Чориқулбой каби саховатпеша инсонлари билан машҳур юрт.
Ҳазрат Бобойи Лақлақагий - Ҳазрат Хожа Ниёз Хоразмий тахминан XI асрнинг 70 йилларида туғилиб, XII асрнинг биринчи ярим йиллигида яшаб ижод этган.
Ҳазрат Бобойи Лақлақағий - Ҳазрат Хожа Ниёз Хоразмий хожагонлик тариқатининг асосчиси Абдухолиқ Ғиждувонийга устозлик қилган, шу боис Ҳазрат хожагонлик тариқати занжирининг бошланишида турувчи улуғ авлиё ҳисобланади.
Ҳазрат ўз тирикчиликларини ўтказиш учун деҳқончилик билан машғул бўлганлар. Ҳазрат ўз маблағлари ҳисобидан 3арафшон дарёси устида ёғоч кўприк қурдирганлар, мазкур кўприкдан Чориқулбой томонидан тошкўприк қурилгунга қадар фойдаланилган.
Ҳазрат Бобойи Лақлақагий Абдухолиқ Ғиждувонийга сабоқ берган йиллари ёшлари анча улғайган бўлиб, у кишига нисбатан “Бобо” сўзини илк бора Абдухолиқ Ғиждувоний қўллаган экан.
Ромитан шаҳри ҳудуди илк ўрта асрларда Лақлақа, “Лақлақаи кўҳна” деб юритилган ва Ҳазратнинг номлари ҳам шу жой номидан олинган.
Ҳазрат Бобойи Лақлақагий - Ҳазрат Хожа Ниёз Хоразмий ҳақида, тасаввуф оламининг улуғ авлиёлари битилган манбаларда жумладан, Хожа Абдухолиқ Ғиждувонийнинг мақбаралари олдида ўрнатилган лавҳада, Садриддин Салим Бухорий, тарихчи олим Ҳ.Тўраевнинг асарларида бой илмий маълумотлар келтирилган.
Ҳазратнинг қабрлари устидаги мақбара мустаҳкам бўлиши учун томонлари 85х8,5 метр ва баландлиги қўшқаватли гумбази билан 8,5 метр қилиб, яъни куб шаклида қурилгани унинг узоқ асрларга хизмат қилишига асос бўлади десак ҳечам янглишмаган бўламиз.
Мустақиллигимиз шарофати билан улуғ авлиё қўним топган жой қайта ободонлаштирилмоқда, туманимиз аҳлининг ҳомийлигида 2016-2017 йилларда мақбара қайтадан реконструкция қилиниб, фойдаланишга топширилди.
Ҳазрат Умар жомеъ масжиди
имоми С.Фахриев
«орқага















